Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Европа ташқи ҳаракатлар хизмати бошқарувчи директори ўринбосари билан учрашув тўғрисида

03.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 2 июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали мулоқот қилди.

Хитой компанияси Фарғонада 700 миллион долларлик қуёш электр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда

03.06.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров йирик қуёш электр станциясини барпо этишни режалаштираётган Хитойнинг “Liaoning Lide” компанияси делегациясини қабул қилди.

UNICEF вакиллари билан учрашув

01.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

31 май куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида, вазирнинг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) вакиллари билан учрашди.

Кўмир брикетидан кам бўлмаган ёнувчи брикетлар тайёрланади

31.05.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Муҳаммад Хоразмийнинг «Билгинки, дарёнинг кўзлари ёшланса, унинг бошига ғам, кулфат тушган бўлади», дея таъкидлаган. Буюк аллома бу фикрлари орқали сувларни ортиқча сарфлаш ҳозирги кундаги Орол фожиаси каби нохуш ҳодисаларни келтириб чиқаришини назарда тутган бўлса, ажаб эмас.

Япония Ташқи ишлар вазирлиги Махсус вакили билан учрашув

31.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича бюроси Бош директори ўринбосари, Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Шуичи Токуда билан видеоконференсалоқа шаклида музокаралар ўтказди.

“Mangold Consulting” компанияси раиси Клаус Мангольд билан учрашув бўлиб ўтди

31.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

28 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида “Mangold Consulting” компанияси раиси ва “ЕИ – Ўзбекистон” Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Клаус Мангольд билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” халқаро саммитида иштирок этди

31.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди.

ЕТТБ ва ХМК “Indorama Agro” лойиҳасини биргаликда молиялаштириш тўғрисида битим имзолади

28.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 27 май куни видеоконференция шаклида Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан “Indorama Agro” лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида Битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Миллий палатада Германиянинг энг сўнгги ишланмалари муҳокама этилди

26.05.2021Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида Германиянинг «Vogt Medical» компанияси билан музокаралар олиб борилди. Унда, хусусан, мамлакатимизда инновацион рақамли рентген тизимини жорий этиш имкониятлари муҳокама этилди.

Афғонистон делегацияси Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди

21.05.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Жорий йил 21 май куни Афғонистон Ислом Республикаси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида диний соҳа вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Венгрия делегацияси билан учрашув

21.05.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Венгрия бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Мартон Над бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

DP World – Ўзбекистоннинг логистика ва ташқи савдони рақамлаштириш соҳасидаги муҳим ҳамкори

18.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг дунёнинг энг йирик логистика операторларидан бири бўлган Бирлашган Араб Амирликларининг “DP World” компанияси раҳбариятининг вакили, рақамли технологиялар ва логистика бўйича бош операцион директори Майк Бҳаскаран билан учрашуви бўлиб ўтди.

Франциялик ҳамкорлар билан янги ўзаро манфаатли келишувларга устувор аҳамият қаратилмоқда

08.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида франциялик ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларининг ҳозирги ҳолати, шунингдек, Франция ҳукумати ва ишбилармон доиралари иштирокидаги келгуси тадбирларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.