Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

IPHRC раиси Марғуб Батт: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича қатор халқаро ташаббусларни илгари суриб, юқори натижаларга эришмоқда

2021-03-08 | Жамият

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси (IPHRC) раиси Марғуб Батт билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

М.Батт Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо этиб сайлангани ва 2021 йил 1 январдан ўз вазифаларини бажаришга киришгани билан қизғин табриклаб, ушбу воқеа Ўзбекистон тарихида илк бор содир бўлаганини урғулади.

Суҳбатдош, айниқса, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг баҳорги сессияси доирасида Женева шаҳрида бўлиб ўтган Юқори даражадаги сегмент ишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кенгашга аъзо давлат раҳбари сифатида илк бор қанашиб, ўз чиқишида мамлакатимизда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва Кенгаш доирасидаги фаолиятнинг устувор йўналишлари ҳақидаги сўзлари ва ташаббусларини юқори баҳолади.

“Хусусан, «Ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик» тамойилига амал қилиш, гендер сиёсатини қатъий давом эттириш, алоҳида эҳтиёжга эга шахслар ҳуқуқларини таъминлаш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш, инсон ҳуқуқлари соҳаси бўйича таълимни ривожлантириш, фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш каби Президент Шавкат Мирзиёевнинг белгилаган йўналиш ва ташаббуслари чексиз таҳсинга сазовор ҳамда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига доимий равишда содиқ қолишига далолат бўла олади”, - дея қайд этди М.Батт.

IPHRC раиси Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида республикада сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг қамровли сиёсий ислоҳотларни юқори баҳолади ва халқаро сиёсий майдонда мамлакатимизнинг фаоллашаётганини таъкидлади. Шу маънода Ўзбекистон бу мақомга тўла ҳақли эканлигини эътироф этиб, хорижий мамлакатлар Ўзбекистонни бу йўналишда қўллаб-қувватлаётгани бежиз эмаслигини айтди.

М.Батт, шунингдек, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича қатор халқаро ташаббусларни илгари суриб, юқори натижаларга эришгани, жумладан, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияни қабул қилиш ташаббуси, 2020 йил ноябрь ойида “Замин” жамоат фонди томонидан болалар ҳуқуқига бағишланган халқаро анжуман муваффақиятли ўтказилгани, Самарқанд форуми ва ҳоказолар халқаро ҳамжамият томонидан алоҳида эътироф этилаётганини қайд этди.

Суҳбатдош IPHRC Ўзбекистон Республикасини бундан буён ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться