Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония ва Ўзбекистон ўртасида соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлашга қаратилган 6 та грант имзоланди

2021-03-15 | Соғлиқни сақлаш

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон-Япония марказида “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастури бўйича грант шартномаларини имзолаш маросими ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирликлари, бошқа қатор ташкилотлар ва Япония элчисихонаси вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди ва янги имзоланаётган лойиҳалар икки давлат ўртасидаги алоқаларни юқори поғонага кўтаришига ишонч билдирилди. “Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастури асосида бугунги кунгача  ҳамкорликда умумий қиймати 28,5 миллион долларлик тўрт юздан зиёд келишув ва лойиҳалар амалга оширилди,” - деди Япония элчихонаси вакили Ацуши Суда.

Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Япония ҳукумати томонидан ажратилаётган грантлар бошқа соҳалар қатори таълим тизими ривожига ҳам сезиларли ҳисса қўшишини таъкидлади.

Маросимда соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш ва соҳани энг сўнгги тиббиёт ускуналари билан таъминлаш мақсадида қиймати қарийб 500 минг долларлик олтита грант шартномаси имзоланди.

Шартномага кўра, ажратилган маблағлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология маркази Фарғона ва Қорақалпоғистон филиаллари, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси акушерлик мажмуаси, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология маркази, Жиззах вилояти Фориш туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли кўзи ожиз ва кар ўқувчиларга ихтисослаштирилган таълим муассасаси каби қатор ташкилотларни замонавий ускуналар билан таъминлашга йўналтирилади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться