Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Туркия кўп қиррали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2021-03-10 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг кун тартибидаги энг муҳим масалалари ва икки мамлакат ўртасидаги кенг кўламли шерикликни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. 2020 йилда олий даражада амалга оширилган ташриф сабабли Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янада ривожланган муносабатларнинг стратегик аҳамияти қайд этилди.

Шу нуқтаи назардан, томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганлигидан яққол далолат бераётган Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консуллиги очилишини мамнуният билан олқишладилар.

Ўзбекистон томони Республикада ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, жумладан, инвестиция муҳитини яхшилаш, ҳудудий ривожланиш ва махсус иқтисодий зоналарни бошқаришни такомиллаштиришда турк тажрибасини тадбиқ этиш орқали Туркия томонидан кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

Мулоқотда маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилди. Хусусан, шу йилнинг июнь ойида “Анқара ва Истанбулда Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ташкил этиш доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Бир қатор қўшма тадбирларни, жумладан, жорий йилнинг май ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари учун бизнес-форум, шунингдек, Ўзбекистон – Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар алоҳида тартибда кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш ва икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни изчил кенгайтиришга оид навбатдаги тадбирлар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться