Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” ўртасида англашув меморандуми имзоланди
2021-03-12 | Иқтисодиёт
Қирғизистон Республикаси Президентининг давлат ташрифи доирасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси раиси Э.Акунбеков билан музокалар олиб борди. Тадбир давомида Қирғизистон Республикасига минерал ўғитлар ва кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув сўнггида томонлар “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан 2021-2022 йилларда Қирғизистон Республикасига қиймати 25 млн. долларлик 120 минг тонна минерал ўғит етказиб бериш бўйича тижорат шартномаси имзоланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг мавжуд минерал хом-ашё ресурсларидан фойдаланган ҳолда агроминерал ва биоорганик ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қиймати 1,5 млн. долларлик англашув меморандуми имзоланди.
Манба: “Ўзкимёсаноат” АЖ