Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Марказий Осиё халқаро институтида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

17.02.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Марказий Осиё Халқаро институтида (МОХИ) БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказининг (МОПДММ) Ўзбекистондаги вакили Нодир Худойберганов билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири

Тожикистон Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди

17.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков билан Тожикистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Д.Саидов ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Венгрияга ташрифи бошланди

16.02.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Венгрияга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Адлия вазири Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

16.02.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов бугун Миср элчиси Амира Фаҳми билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нуфузли халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорликда видеосеминар ўтказилди

14.02.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш, шунингдек, «Глобал инновацион индекс», Times Higher Education World University Rankings ва QS World University Rankings каби нуфузли халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг мавқеинини мустаҳкамлаш мақсадида вазирлик ва QS (Quacquarelli Symonds) компанияси ҳамкорлигида видеосеминар ташкил этилди.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТДҲК) бош котиби Бағдод Амреев билан Тошкентда учрашув ўтказди.

14.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Томонлар ТДҲКга аъзо давлатлар ўртасида тажриба, ахборот ва технологиялар билан алмашинувни янада кенгайтириш мақсадида 2021 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлари кенгашининг биринчи йиғилишини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон – Афғонистон ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди

14.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар билан видеоконференция шаклида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро келишувлар амалга оширилишини муҳокама қилди.

Ўзбекистон – Қозоғистон: иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида

14.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасидаги “Ғишт – Кўприк” чегара божхона пости ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири Б.Султонов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши билан шерикликни кенгайтиришга тайёр

11.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши (ТТДҲК) бош котиби Б.Амреев билан учрашув ўтказди.

Саудия Арабистони инвестициялар вазири билан музокаралар ўтказилди

09.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ билан телеконференцалоқа орқали музокаралар ўтказди. 

Делегация Сирдaрё ИЭС қурилиш майдонига ташриф буюрди

08.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Жорий йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Энергетика вазири Aлишер Султонов ва бошқа масъул мутахассислардан иборат делегация Сирдарё вилоятида барпо этилаётган янги ИЭС қурилиш майдонига ташриф буюрди.

Саудия Арабистонининг “АCWА Power” компанияси Ўзбекистонда инвестициявий иштирокини кенгайтирмоқда

08.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 февраль куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Саудия Арабистонининг “АCWА Power” компанияси Директорлар кенгаши раиси, Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Муҳаммад Абунайян билан жорий қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

08.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Бандар Ҳажар билан қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишнинг жорий ҳолати ҳамда яқин келажакда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама қилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ислом тараққиёт банки Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши Раиси этиб сайланди

08.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳи Бошқарувчилари Кенгаши – Банк олий бошқарув органи Раиси этиб Ўзбекистон томонидан Бошқарувчи, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков сайланди.

Ўзбекистон делегациясининг Қозоғистонга ташрифига доир

05.02.2021Технологиялар

Жорий йилнинг 5 февраль куни Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда “Digital Almaty” анъанавий халқаро рақамли форуми бўлиб ўтди.