Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон билан ҳамкорликка бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди

22.01.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Тошкент давлат шарқшунослик университети  Марказий Осиё халқаро институти ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги янги тенденциялар: Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон билан ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ташкил этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Маҳмуд Бобоназаров.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Цюрих университети госпитали ўртасида битим имзоланди

21.01.2021Соғлиқни сақлашМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов ва Цюрих университети госпитали (Швейцария) директори кардиохирургия департаменти раиси, профессор Пауль Роберт (Paul R.Vogt) ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

UNWTO Бош котиби: “Ўзбекистон тажрибаси бутун дунё мактаблари учун алоҳида дарслик яратишга туртки бўлади”

20.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили Ўзбекистоннинг туризмни болаликдан бошлашга доир ташаббусини юқори баҳолаб, ушбу ташаббусни бутун дунё мамлакатлари мактабларида алоҳида фан сифатида киритиш ва соҳага оид дарслик яратишга туртки бўлишини таъкидлади. 

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

20.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Туркия Республикаси вице-президенти Фуат Октай билан телеконференцалоқа шаклида музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва UNWTO бош котиби Тошкент вилоятида глобал инвестициявий форум ўтказиш бўйича келишувга эришди

19.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов кеча Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

“Atlantic Council” кенгаши вакили Андижон вилоятига ташриф буюрди

18.01.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

АҚШнинг “Atlantic Council” кенгаши катта илмий ходими, журналист ва ёзувчи Террел Жермаине Старринг Андижон вилоятининг туризм ва маданият соҳасини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.  

Тошкент шаҳар ҳокими Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти акими Умирзак Шукеев бошчилигидаги делегация билан учрашди

18.01.2021ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Туркистон вилояти билан дўстона алоқалар узоқ тарихга бориб тақалади. Айниқса, азалдан савдо-иқтисодий алоқалар ривожланган. Бугунги учрашув эса ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш ҳамда алоқалар кўламини кенгайтиришга қаратилган.

Жорий йил январь ойининг охиригача Саудия Арабистони инвестициялар вазири раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга келади

17.01.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид Ал-Фалиҳ ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асо билан музокаралар бўлиб ўтди

16.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 январь куни видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Япония Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Таро Асо билан музокаралар ўтказди.

Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти Россия Федерациясининг Космик тадқиқотлар институти билан ҳамкорликни йўлга қўяди

15.01.2021ФанМанба: Гидрометеорология хизмати маркази

Жорий йилнинг 14 январь санасида Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори Бахтиёр Холматжонов раҳбарлигида институт илмий ходимлари ва Россия Федерацияси Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар институти раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди.

Жанубий Корея буддистларини Ўзбекистон зиёрат турларига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

15.01.2021ТуризмМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамлакатимизнинг Сеулдаги  элчихонаси ходимлари ва Жанубий Кореянинг «Чогье» буддистлар ташкилоти вакили Юн Юнг Хи ҳамда «Anytime Tour» сайёҳлик компанияси директори Ый Бун Шим ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жаҳон банки бош иқтисодчиси ўринбосари Аарт Край бошчилигида ўзбекистонлик мутахассислар учун эксклюзив семинар ўтказилмоқда

13.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Уч кунлик онлайн-семинар ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон элчилари Тошкент шаҳридаги «Texnopark» фаолияти билан танишдилар

12.01.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Айни пайтда  Ўзбекистонда бўлиб турган мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари  куни кеча ишлаб чиқариш имкониятлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, экспорт салоҳияти ва 2021 йилги режалар билан танишиш мақсадида пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган «Texnopark»га ташриф буюрдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбирлари Музаффар Камилов ва Анвар Ильясов (суратлар).

“Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерини яратиш лойиҳасини амалга оширилиши ўрганилди

11.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида ҳамда тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимият органларидан иборат ишчи гуруҳи Тошкент вилоятининг Зангиота туманида амалга оширилаётган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини яратиш бўйича лойиҳа ҳудудига ташриф буюрди.

ЮНEСКО Ўзбекистон биринчилардан бўлиб «ҳикояни таржима қилинг» лойиҳасига қўшилиш таклифига ижобий жавоб қайтарганини эътироф этди

08.01.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон биринчилардан бўлиб ЮНEСКОнинг «Ҳикояни таржима қилинг» (Translate a Story) лойиҳасига қўшилиш таклифига ижобий жавоб қайтарган мамлакат бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ва ФАО бош директори 2021 йилдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олишди

08.01.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Тошкент – Рим. 2021 йил 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, ноябрь ойида ФАОнинг Европа минтақавий конференциясининг раиси этиб тайинланган Жамшид Ходжаев ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюй онлайн режимида ишчи учрашув ўтказдилар.

Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма илмий дастури асосида 23 та лойиҳа молиялаштирилади

08.01.2021ФанМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Фан ва технологиялар вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси доирасида эълон қилинган  илмий-техник лойиҳалар танлови натижалари маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.