Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Тошкентда “Преференциялар бош тизими плюс (“GSP+”) доирасида Ўзбекистон ва ЕИ ўзаро ҳамкорлиги” семинари бўлиб ўтди

25.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

24 июнь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан биргаликда “Преференциялар бош тизими плюс (“GSP+”) доирасида Ўзбекистон ва ЕИ ўзаро ҳамкорлиги” мавзусида семинар ўтказилди.

Ўзбекистон ва Россия саноат кооперациясини чуқурлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиради

24.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Д.Мантуров билан учрашди.

Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Умид» маркази очилди

24.06.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановнинг Жанубий Кореяга ташрифи давомида Кванжу шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Умид» марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон – ЕОТБ: яқинлашиш сари яна бир қадам

24.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Москва шаҳрида бўлиб туриши вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Н.Подгузов билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

23.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Хомашё етиштиришдан – экспортгача

23.06.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Мамлакатимизда ипак толасини қайта ишлаш ва уни экспорт қилиш, тармоқдан келадиган даромадни янада оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Ипакни қайта ишлашга ихтисослашган янги-янги қувватлар ишга туширилаётир. Ўтган йили ана шундай йирик лойиҳалардан бири Шаҳрисабз туманида рўёбга чиқарилди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

23.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири М.Решетниковнинг учрашуви бўлиб ўтди.

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форум ўз ишини сессия форматида давом эттирди

23.06.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Форумни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбаева очди. У форум иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини  ўқиб берди. 

Эстония Республикаси Бошқарув Кенгаши аъзоси билан учрашув

23.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 22 июнь куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Ильхом Норқуловнинг Эстония Республикаси Бошқарув Кенгаши директори аъзоси Галина Никитина, Техник директор Олег Карелин ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бошқармаси Бош режа бўлими Бош мутахассиси Баймцхамедов Искандар бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Парламентлараро иттифоқнинг бош котибини қабул қилди

23.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда глобал парламентлараро ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди.

Хорижлик сармоядорлар Нурафшон шаҳрида атир-упа ва пардоз-андоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади

22.06.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчихонаси кўмагида Нидерландиянинг «Agroo Food Nl LTD» компанияси директори Тоерижалаи Аҳмади, Туркиянинг «Oivaa LTD» корхонаси  директори Абдул Кадер ва Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев иштирокида музокаралар ташкил этилди

Россия Федерацияси вазирлик ва идоралари раҳбарияти билан учрашув

22.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 18 июн куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегатцияси Россия Федерацияси Иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Иванов, шунингдек вазир ўринбосарлари Дмитрий Волвач ва Полина Крючкова билан учрашди.

Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикасини юритишда ходимлар малакасини оширишга қаратилган видеоконференция ўтказилди

21.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

2020  йилнинг 1  июнь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йиғилишда кадрлар масаласига алоҳида тўхталиб, статистика тизимининг барча мутахассис кадрларини ўқитиш, малакасини ошириш юзасидан топшириқлар берилган эди.

Ўзбекистон делегациясининг Россияга ташрифига доир

21.06.2021Сиёсат

Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюради.

Халқаро молия корпорацияси ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлигида кимё саноатини модернизация қилиш ва ўғитлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича битим имзоланди

21.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистондаги кимё саноати ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш улкан салоҳиятга эга, аммо уларни мамлакат эҳтиёжларини қондирадиган ва экспорт салоҳиятини ишга соладиган замонавий соҳага айлантириш учун ислоҳотлар ва хусусий сектор сармоялари зарур.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

21.06.2021СиёсатМанба: ЎзА

Марказий Осиё олий таълим маконини яратиш масаласи муҳокама қилинди

19.06.2021Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

17-18 июнь кунлари Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида “Марказий Осиё олий таълим макони: минтақавий ҳамкорлик, миллий ислоҳотлар” мавзусида Марказий Осиё давлатларининг олий таълим вазирлари конференцияси бўлиб ўтди.