Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Саудия Арабистони ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилган

04.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони Подшоҳлиги атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазири Абдулраҳмон ал-Фадлий билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон – Саудия Арабистони савдо - иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлидаги кейинги қадамлар муҳокама қилинди

04.05.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан учрашди.

Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам юборди

03.05.2021Соғлиқни сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан жорий йилнинг 2 май куни Туркия Республикасига коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Халқаро конференция Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши билан ҳамкорлигига бағишланди

01.05.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент давлат шарқшунослик университетида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Ташқи ишлар вазирликлари ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши билан биргаликда Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлари Кенгаши билан ҳамкорлигига бағишланган халқаро онлайн конференция бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи бошланди

29.04.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга келди.

Япония ва Корея Республикаси билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бориши кўриб чиқилди

21.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 апрель куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида Япония ва Корея Республикаси билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини ҳамда олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган икки томонлама келишувлар амалга оширилишини ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Марказий Осиё халқаро институти ва Конрад Аденауэр номидаги жамғарма ўртасида Меморандум имзоланди

16.04.2021Таълим Манба: «Янги Ўзбекистон»

Жорий йилнинг 15 апрель куни Марказий Осиё халқаро институтида, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланишининг тантанали маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон – Россия: келишувларнинг сифатли бажарилиши кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш калитидир

15.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари А.Оверчук билан учрашуви бўлиб ўтди.

Адлия вазири Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

13.04.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 13 апрель куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ҳамда Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О. Бекар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркия солиқ хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

13.04.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раиси (ДСҚ) Шерзод Кудбиев Туркиянинг мамлакатимиздаги янги тайинланган элчиси Олган Бекарни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон – Покистон ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди

09.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг савдо ва инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ва Туркия савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

09.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикаси савдо вазири Рухсар Пекжан билан учрашди.

Тошкентда Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – БАА Ҳукуматлараро комиссиясининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди

08.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 7 апрель куни видеоконференция шаклида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ҳукуматлараро комиссиясининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. 

Тошкентда ЕОИИ саноат сиёсати Кенгашининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди

06.04.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент шаҳрида “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” Халқаро саноат кўргазмаси доирасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) саноат сиёсати бўйича Кенгашининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Жанубий Корея парламенти делегациясини қабул қилди

06.04.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 апрель куни Корея Республикаси парламентининг Миллий Ассамблея Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тиббиёт туризми ривожлантирилади

05.04.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Афғонистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Элмий билан учрашди.  

Равшан Эрматов Манамада ОФК президенти Шайх Салмон билан учрашди

03.04.2021СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Ўзбекистон футбол ассоциацияси делегацияси Осиё футбол конфедерацияси президентининг таклифига биноан Бахрайн қироллиги пойтахти Манама шаҳрига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Венгрия банки бош директори хорижий молия муассасасининг Ўзбекистон бозорига кириши масалаларини муҳокама қилди

02.04.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Венгриянинг ОТП банк гроуп директорлар кенгаши раиси ва бош директори Шандор Чанйи билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қирғизистон Бош вазири Тошкентга келди

25.03.2021СиёсатМанба: ЎзА

Тошкентда 25-26 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.