Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон Президенти БАА делегациясини қабул қилди

03.03.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари билан онлайн учрашув

02.03.2021ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Давлат экология қўмитасида Америка қўшма штатларининг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

2 март Ўзбекистон БМТга аъзо бўлган кун: Депутатлар ва талабалар Ўзбекистон-БМТ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари ҳақида фикр алмашди

02.03.2021ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан биргаликда «Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлганлигининг 29 йиллигига бағишлаб «Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари» мавзусида «давра суҳбати» ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Ўзбекистон элчиси Озарбайжон қишлоқ хўжалиги вазири билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

01.03.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон элчиси Баҳром Ашрафхонов Озарбайжон қишлоқ хўжалиги вазири Инам Керимов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

26.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Меҳмет Сурейя  Эр билан учрашув ўтказди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Германиянинг “Mangold Consulting Gmbh” компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди

24.02.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳамда компания раиси, профессор Клаус Мангольд ва бошқарувчи директор, доктор Кристоф Мангольд иштирок этди.

Ўзбекистон ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ўртасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболлари

23.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) президенти Цзинь Лицюнь ўртасида видеоконференция шаклида қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган музокаралар ўтказилди.

Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликнинг янги босқичи

22.02.2021Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация айни вақтда амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб турибди.

110 та Ўзбекистон экспертлари worldskills стандартларига асосан ўқитилди ва сертификатланди

21.02.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2021 йил 19 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистонда WorldSkills экспертлар ҳамжамиятини тайёрлаш ва унинг салоҳиятини ошириш махсус дастурининг ишга туширилишга багишланган тадбир ўтказилди ва унинг доирасида мамлакатимизнинг 6 вилоятидан 110 дан ортиқ экспертлар ўқидилар.

ЮНЕСКОда ўзбек тили ва Ўзбекистондаги тиллар турфа хиллиги тақдимоти бўлиб ўтди

21.02.2021МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси 19 февраль - Халқаро она тили кунини нишонлашга бағишлаб виртуал тарзда ўтказилган юқори мартабали “давра суҳбати”да иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси ўртасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

20.02.2021ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Жорий йил 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида ИИВ масъул ходимлари билан БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси вакиллари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон БМТнинг божхона ва транспорт бошқаруви соҳасидаги нуфузли органига биринчи марта сайланди

19.02.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Женевада Халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси (1975й.) Ижроия кенгашига сайлов бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг божхона ва транспорт бошқаруви соҳасидаги ушбу нуфузли органи таркибига сайланди.

“EPS” маркази директори билан учрашув ўтказилди

19.02.2021ИқтисодиётМанба: «Янги Ўзбекистон»

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази директори Квон Тае Кём билан учрашув ўтказилди.

Будапештда Ўзбекистон – Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди

18.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида Будапешт шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доираларининг бир қатор вакилларини жамлаган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги инвестициявий, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди

18.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 февраль куни Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто билан учрашуви бўлиб ўтди.

Президент ЖСТнинг янги бош директорини табриклади

18.02.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеалага ушбу юксак ва масъулиятли лавозимга тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.

Ўзбекистон делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида янги келишувларга эришилмоқда

17.02.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Венгрия Савдо-саноат палатаси (CCП) президенти Лазло Парраг ва “OTP Bank Group” банки раиси ва ижрочи директори Шандор Чаньи билан учрашувлар ўтказди.