Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг сервис хизмат кўрсатиш ва сотув маркази ишга тушди

13.07.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Марказнинг очилиш маросимида Хитойнинг XCMG корпорацияси вице президенти Лью Ҳансон ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Ҳуснитдин Хасилов иштирок этди.

Ўзбекистон энергетика соҳасига “Masdar”нинг янги инвестициялари

13.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси билан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳар бири 220 МВт қувватга эга 2 та қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига 300 миллион долларгача инвестициялар киритиш бўйича Инвестициявий битимларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Непал Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари билан учрашув

12.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 12 июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Непал Федератив Демократик Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бхарат Раж Подялни қабул қилди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги янги Элчиси тайинланди

09.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарори билан Мухсинхужа Турсунхужаевич Абдурахмонов Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон ва ЕИ кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилиб олди

09.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков видеоконференцалоқа орқали Европа комиссияси ижрочи вице-президенти Валдис Домбровскис билан музокаралар ўтказди.

МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтди

09.07.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотига кўра, кеча Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа давлатлари прокуратура раҳбарларининг халқаро конференцияси доирасида  Россия томонининг ташаббуси билан МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар

06.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Қарийб 549 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди

05.07.2021ИқтисодиётМанба: ЎзА

Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтиришда кон-металлургия саноати ҳамда ушбу соҳанинг экспорт салоҳияти алоҳида аҳамиятга эга.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

05.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 июль куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Хоразмда 216 нафар битирувчи хорижий иш берувчиларнинг танловларига жалб қилинди

02.07.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Урганч шаҳридаги қурилиш қоллежи қошидаги қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш марказининг 216 нафар битирувчиларига сертификатлар топширилди.

Туркия вице-президенти “Ипак йўли” халқаро туризм университетига ташриф буюрди

30.06.2021ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

29 июнь куни Туркия Республикаси вице-президенти Фуат Октай Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм университетига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Бош вазир ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамроҳлик қилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигини фаоллаштиришга содиқлигини тасдиқлади

30.06.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтонда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси, Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат бюроси раҳбари Лиза Петерсон  билан учрашди

Тошкентда Туркия Республикаси билан Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

29.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолиятига старт берувчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тожикистон делегациясининг ташрифи якунлари бўйича "йўл харитаси" тайёрланди ва ҳамкорликнинг йўналишлари белгиланди

28.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи “йўл харитаси” бўйича эришилган дастлабки келишув билан якунланди. 

Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

28.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекарни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

28.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти Раиси Р.Ахмадзодани қабул қилди.

PricewaterhouseCoopers (PwC) компанияси вакиллари билан учрашув

28.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илхом Норқулов PricewaterhouseCoopers (PwC) компаниясининг Евроосиё бўйича ижрочи ҳамкори Майкл Ахерн бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Ўзбекистон ТТДҲК билан самарали ва кўп қиррали ҳамкорлик қилишни мўлжалламоқда

28.06.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши Бош котиби Б.Амреев билан учрашув ўтказди

Франция тараққиёт агентлиги вакиллари билан учрашув

25.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Молия вазирлигида фарлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосари Одилбек Исаков, давлат қарзи департаменти директори Жасур Каршибаев ва халқаро молиявий муносабатлар департаменти директори Ажинияз Кайпназаров, шунингдек, Франция тараққиёт агентлигининг (ФТА) операциялар бўйича ижрочи директори Жан-Пер Марчелли ҳамда ФТА нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Вансон Копен иштирок этди.