Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония ва Корея Республикаси билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бориши кўриб чиқилди

2021-04-21 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 20 апрель куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида Япония ва Корея Республикаси билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини ҳамда олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган икки томонлама келишувлар амалга оширилишини ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшмаси ҳамда Энергетика вазирлиги раҳбарияти иштирок этди.

Муҳокама чоғида Ўзбекистон билан ушбу мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик юқори суръатлар билан ривожланаётганлиги, хусусан, инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўрсаткичлари сезиларли даражада ўсганлиги қайд этилди. Ҳозирги кунда саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, уй-жой-коммунал хўжалиги каби соҳаларда Япония билан умумий қиймати 6,6 млрд долларлик 48та, Корея Республикаси билан 9,7 млрд долларлик 60та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, алоҳида лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш суръатларига танқидий баҳо берилиб, уларнинг имплементациясини жадаллаштириш ҳамда қурилаётган саноат ва ижтимоий объектларнинг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Ҳар бир тасдиқланган лойиҳани амалга оширишнинг бугунги ҳолати чуқур таҳлил қилиниб, мавжуд масалалар кўриб чиқилди ва уларни ҳал этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Жумладан, вазифалари лойиҳалар жорий этилишини назорат қилиш ва ҳар бир амалга оширилаётган лойиҳа бўйича тегишли “йўл хариталарини” ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш орқали уларни илгари суриш, шунингдек, лойиҳа циклининг ҳар бир босқичида юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишда техник ёрдам кўрсатишдан иборат идоралараро эксперт гуруҳини ташкил этиш топширилди.

Муҳокама якунлари бўйича масъул раҳбарларга япониялик ва кореялик ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни жадал амалга оширишни таъминлаш юзасидан аниқ амалий чора-тадбирлар кўриш бўйича кўрсатмалар берилди. Ушбу кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан амалга оширилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться