Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Равшан Эрматов Манамада ОФК президенти Шайх Салмон билан учрашди

2021-04-03 | Спорт

Ўзбекистон футбол ассоциацияси делегацияси Осиё футбол конфедерацияси президентининг таклифига биноан Бахрайн қироллиги пойтахти Манама шаҳрига ташриф буюрди.

Ушбу ташриф давомида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Р.Эрматов Шайх Салмонга ЎФА президенти Абдусалом Азизовнинг самимий саломлари ва энг яхши тилакларини етказган ҳолда, мамлакатимизда шахсан Президентимиз Ш.Мирзиёев, қолаверса ЎФА раҳбари бошчилигида Ўзбекистонда футболни янада кенг оммалаштириш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, эришилаётган ютуқлар ҳақида сўз юритди. Учрашув чоғида Ўзбекистон делегацияси раҳбари ЎФА ва ОФК ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатлари ишонч ва ҳурмат асосига қурилганлигини аълоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол конфедерацияси билан яқин ҳамкорликда кенг кўламли ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишдан ҳар доим мамнун эканлигини айтиб, қитъа миқёсидаги бир қатор нуфузли мусобақалар мезбонлиги айнан Ўзбекистонга ишониб топширилиганлиги мамлакатимиз футбол жамоатчилигини янада бахтиёр этганлигини билдирди.

Ўз навбатида, Шайх Салмон ЎФА раҳбариятининг Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида олиб бораётган самарали фаолиятини эътироф этди ҳамда ОФК ва ЎФА ўртасидаги шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳамиша содиқ эканлигини яна бир бор таъкидлади.

Шунингдек, ОФК президенти ўзбек футболида олиб борилаётган ислоҳотлар, унинг оммавийлигини ошириш йўлида қабул қилинаётган қарорларни олқишлаб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди.

Шунинг билан ЎФА делегациясининг ОФК президенти таклифига биноан Бахрайн қироллигига амалга оширган ташрифи ўз якунига етди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться