Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам юборди
2021-05-03 | Соғлиқни сақлаш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан жорий йилнинг 2 май куни Туркия Республикасига коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Туркияга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида қабул қилинган Ҳукумат фармойишига асосан “Uzbekistan Airways” томонидан ажратилган юк ҳаво кемасида Истанбул шаҳрига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқобидан бир миллион дона етказиб берилди.
Мамлакатларимиз коронавирус инфекциясининг шиддатли тарқалишига қарши курашишда яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Президентимизнинг ташаббуси билан муборак Рамазон ойида Туркияга шундай оғир кунларда кўрсатилган ёрдам давлатларимиз ўртасидаги қардошлик муносабатлари юқори даражада эканидан далолатдир.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати