Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қирғизистон Бош вазири Тошкентга келди
2021-03-25 | Сиёсат
Тошкентда 25-26 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Қирғиз Республикаси Бош вазири Улуғбек Марипов бугун, 25 март куни мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Ташриф дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор саноат объектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ўрин олган.
Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилиши якунлари бўйича ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Манба: ЎзА