Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкарни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун Тошкент шаҳрида ўтаётган халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қабул қилди

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бугун ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа комиссияси вице-президенти, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррелни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциядаги нутқи

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Қадрли меҳмонлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти халқаро конференцияда нутқ сўзлади

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тошкент шаҳрида 16 июль куни “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахбороти

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари янги тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Ўзбекистон Миллий университети халқаро рейтингда “Энг яхши инновацион университет”, дея эътироф этилди

16.07.2021Таълим Манба: ЎзА

Ўзбекистон Миллий университети яна бир халқаро рейтингда ўз мавқеига эга бўлди. Университет “WURI Ranking”, яъни дунё университетларининг “Энг яхши инновацион лойиҳалар” рейтингини аниқлаш агентлиги асосчиси, Сеул университети фахрий профессори, директор жаноб Хви Чанг Мундан табрикнома қабул қилди. Унда Ўзбекистон Миллий университети Ўзбекистон Республикасидан биринчи бўлиб иштирок этган олий таълим муассасаси эканлиги алоҳида қайд этилган ва университет мазкур рейтингда кучли 300 талик университетлар қаторидан 101+200 ўринни эгаллаганлиги ҳамда мазкур рейтинг бошқа рейтинглардан фарқли ўлароқ янги инновацион концепцияга асосланганлиги кўрсатиб ўтилган. 

Дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги интилишлар қатъий экани таъкидланди

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон ва Покистон етакчиларининг музокаралари якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

Ўзбекистон ва Покистон муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди

16.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзоладилар.

Ўзбекистон Президенти Афғонистон Президенти билан учрашди

15.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашув ўтказди.

Хитой Ташқи ишлар вазири билан учрашув

15.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига расмий ташриф ҳамда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.

Нуфузли халқаро форум ўз ишини бошлайди

15.07.2021СиёсатМанба: ЎзА

Бугун, 15 июль куни Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция ўз ишини бошлайди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги Махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди

15.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги тайинланган Махсус вакили Тери Ҳакалани қабул қилди.

Ўзбекистон ва Покистон тадбиркорлари ўртасида меморандум имзоланади

15.07.2021СиёсатМанба: ЎзА

Тошкент халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди

15.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд раислигида Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Покистон ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди

15.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан учрашди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири “ШҲТ-Афғонистон” мулоқот гуруҳи йиғилишида иштирок этди

14.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йил 14 июл куни ШҲТга аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун Душанбе шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “ШҲТ-Афғонистон” мулоқот гуруҳининг йиғилишида иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ ТИВК йиғилишида иштирок этди

14.07.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2021 йилнинг 13-14 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Энергетика Вазири “Мasdar” Компанияси Делегацияси билан учрашув ўтказди

14.07.2021ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Жорий йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири БААнинг “Masdar” компанияси бош директори Муҳаммад Жамил Ал Рамоҳий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Покистон компанияси Наманганда йирик лойиҳаларни молиялаштиради

14.07.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Наманган вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов покистонлик инвесторлар билан иккита йирик лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказди.