Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Венгрия банки бош директори хорижий молия муассасасининг Ўзбекистон бозорига кириши масалаларини муҳокама қилди
2021-04-02 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Венгриянинг ОТП банк гроуп директорлар кенгаши раиси ва бош директори Шандор Чанйи билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълум қилишича, учрашувда молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ва бошқалар иштирок этди.
Расмий вакиллар билан музокараларда мамлакатимизда, хусусан, банк секторида яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Меҳмонлар банк секторини ўзгартириш истиқболлари, шунингдек, хусусийлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ҳақидаги маълумотлар билан таништирилди.
Меҳмонлар мамлакатимизда бугунги кунда бизнес юритиш учун яратилаётган имкониятларни юқори баҳолади.
ОТП банкнинг Ўзбекистон банк секторига кириши бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар жараёни хусусида фикр алмашилди.
Учрашув якунлари бўйича яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш учун ҳамкорлик шакли белгилаб олинди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги