Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Туркия солиқ хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

2021-04-13 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раиси (ДСҚ) Шерзод Кудбиев Туркиянинг мамлакатимиздаги янги тайинланган элчиси Олган Бекарни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ДСҚ матбуот хизмати маълумотига кўра, Шерзод Кудбиев учрашув аввалида элчини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади. Икки давлат раҳбарлари томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш давлат идоралари раҳбарлари зиммасига юклатилганини таъкидлади. Бунда энг асосийси, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни яaнада мустаҳкамлаш эканлиги қайд этилди.

Учрашув давомида ДСҚ раиси Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш учун Туркия, Жанубий Корея, Россия ва бошқа мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, элчи Туркия Ўзбекистон ДСҚ ходимларининг малакасини ошириш, тажриба алмашиш борасида ҳар томонлама кўмаклашишга ва ҳамкорликнинг янги қирраларини қайта кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон-Туркия кун тартибидаги долзарб мавзулар, солиқ соҳасидаги яқин алоқаларни ривожлантириш, хусусан, икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш учун солиқ хизматлари ўртасида ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться