Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда ЕОИИ саноат сиёсати Кенгашининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди

2021-04-06 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳрида “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” Халқаро саноат кўргазмаси доирасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) саноат сиёсати бўйича Кенгашининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгашининг саноат ва агросаноат комплекси бўйича Ҳайати аъзоси (вазир) А.Камалян, Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Д.Мантуров, Беларусь Республикаси саноат вазири П.Пархомчик, Арманистон Республикаси иқтисодиёт вазири В.Керобян, Қирғизистон Республикаси энергетика ва саноат вазири К.Турдубаев, Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) Кенгаши раиси Н.Подгузов, шунингдек, йирик инвестиция ва саноат компаниялари ҳамда бирлашмалари раҳбарлари қатнашди. ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат – Ўзбекистон номидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков иштирок этди.

Йиғилиш давомида ЕОИИ доирасида саноат ҳамкорлигини қисқа ва ўрта муддатли истиқболда кенгайтиришнинг асосий йўналишлари ҳамда Иттифоқ аъзо мамлакатларда саноат кооперациясини ривожлантириш ва айрим тармоқларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг имкониятлари очиб берилди. Шу нуқтаи назардан Евроосиё тараққиёт банки иштирокида саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштиришнинг самарали механизмлари ҳам муҳокама қилинди.

Самолётсозлик соҳасида саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. “Мамлакатларимиз корхоналарининг бу борадаги салоҳияти жуда катта ва уни тўла рўёбга чиқариш керак. Россия томони ташкилот доирасида хорижий ва юқори технологияли маҳсулотлар импорти ўрнини босиш бўйича қўшма комиссия тузиш ташаббусини илгари сурди. Бу мамлакатларимиз ишлаб чиқариш ҳамда ҳаво транспорти соҳаларини ривожлантириш учун зарур”, дея таъкидлади Кенгашнинг саноат ва агросаноат комплекси бўйича Ҳайати аъзоси (вазир) А.Камалян.

Йиғилиш иштирокчилари, шунингдек, ЕОИИ мамлакатларини стратегик муҳим дори-дармонлар билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида ўрта муддатли дастурий ҳужжатни ишлаб чиқишга келишиб олдилар ва Комиссияга ушбу масалани Иттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари даражасида кўриб чиқишни топширдилар. Томонлар COVID-19 пандемияси вақтида мазкур вазифани амалга ошириш алоҳида аҳамиятга эга, дея якдил фикрга келдилар.

Йиғилишда, шунингдек, “2025 йилгача саноат кооперациясининг асосий йўналишлари” янги стратегик ҳужжат лойиҳаси тасдиқланди. Ҳужжат Иттифоққа аъзо давлатларга рақобатнинг кучайиши ва технологик жиҳатдан ортда қолиш каби жиддий муаммоларни бартараф этишга имкон беради.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари қутлов нутқида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва транспорт соҳаларида шерикликни кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар топиш мақсадида Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг устуворлигини, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорлик, тенглик ва иштирокчи мамлакатларнинг миллий манфаатларини ҳисобга олиш каби ЕОИИ концепциясида белгилаб қўйилган тамойилларнинг муҳимлигини таъкидлади.

Кузатувчи мамлакат мақомида ЕОИИ билан ҳамкорликнинг тасаввур этилаётган асосий истиқболи йўналишлари, жумладан, қўшилган қиймат занжирларини яратиш билан бирга кооперация алоқаларини ривожлантириш, истиқболли бозорларга маҳсулотларни ҳамкорликда олиб чиқиш, ўзаро савдо ҳажмини ҳамда мавжуд транспорт йўлакларининг самарадорлигини ошириш ва янгиларини ташкил этишга қаратилган кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, инновацияларни ишлаб чиқиш ва рағбатлантиришда кўп томонлама муносабатларни чуқурлаштириш ҳам белгиланди.

ЕОИИга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда, унинг кун тартибидаги асосий бандлар юзасидан фикр алмашилди ва бир қатор конструктив таклифлар билдирилди. А.Камалян “Ишончим комилки, бугунги йиғилиш ҳамда ушбу форматдаги келгусидаги ишларимиз ҳам интеграцияни ривожлантиришни жадаллаштириш ва иқтисодиёт реал сектори барқарор ўсишининг амалий натижаларига эришишга хизмат қилади. ЕОИИ Кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2021 йилнинг кузида Қозоғистонда, машинасозлар форуми доирасида бўлиб ўтади. Ва умид қиламизки, кун тартибимиз, биринчи навбатда, тармоқлар ҳамкорлиги масалаларига қаратилади”, дея ўз сўзини якунлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться