Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро алоқалар
17.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саййид Али Асад Ғилонийни қабул қилди. |
Жаҳон банки вакиллари билан учрашув 16.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигиЖорий йилнинг 16 июнь куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Бобур Абдиназаровнинг Марказий Осиё бўйича мамлакат дастури координатори Саша Жумена бошчилигидаги Жаҳон банки вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. |
Республиканинг барча ҳудудларида “Санитария инқилоби” амалга оширилади 14.06.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, 2022-2023 йилларда республикадаги барча туризм намойиши объектлари (маданий мерос объектлари, зиёратгоҳлар, туризм зоналари, меҳмонхоналар, сиҳатгоҳ ва дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, оммавий намойиш жойлари, маданият ва истироҳат боғлари, оммавий бозорлар), аеропорт, вокзал ва автошохбекатларда “Санитария инқилоби”ни амалга ошириш кўзда тутилган. |
Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга боради 14.06.2022СиёсатМанба: «Янги Ўзбекистон»Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Олий Мажлис Сенати Раиси – Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади. |
Генерал Майкл Эрик Курилла Ўзбекистонга ташриф буюрди 14.06.2022Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигиАмерика Қўшма Штатлари Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлигининг қўмондони генерал Майкл Эрик Курилла раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.
|
Тожикистонга COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши 500 минг доза вакцина етказиб берилади 14.06.2022Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиТуркиянинг Истанбул шаҳрига амалга оширган ташрифи доирасида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулки бошқаруви қўмитаси раиси С. Қодирзода билан учрашди. |
Ўзбекистон энергетика тармоғи – халқаро экспертларнинг диққати марказида 13.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигиЭнергетика вазирлиги томонидан 2022 йил 23-24 июнь кунлари Тошкентда Ўзбекистон энергетика форуми – UEF 2022 ўтказилмоқда. Форум 2022 йил 18-20-май кунлари Тошкентда муваффақиятли ўтган «OGU 2022», «Power Uzbekistan 2022» халқаро кўргазмалари ва «GETCA 2022» ихтисослаштирилган бўлими каби «Энергетик тадбирлар блоки»нинг мантиқий давоми бўлади. |
Инновацион ривожланиш вазири XXV “Евроосиё Иқтисодий Саммити” халқаро тадбирида нутқ сўзлади 13.06.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиИнновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 7–9 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрига амалга оширган ташрифи доирасида XXV “Евроосиё Иқтисодий Саммити” очилиш маросимида иштирок этди. |
Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси халқаро конфедерация аъзолигига қабул қилинмоқда 10.06.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиАйни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида V этноспорт маданият фестивали бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Фестиваль доирасида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ҳамда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси жаноб Нажмиддин Билол Эрдўғон ўртасида расмий учрашув ташкил этилди. |
ХВФнинг Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистонга техник ёрдам кўрсатиш маркази вакиллари билан учрашув 10.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигиМолия вазирлигида молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ва ХВЖнинг Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистонни техник қўллаб-қувватлаш маркази вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. |
АКТ вазири Америка IT компанияларини Ўзбекистонда минтақавий офисларини очишни таклиф этди 10.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиАхборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм билан учрашиб, IT Паркнинг янги қурилаётган мажмуасида олиб борилаётган ишлар билан таништирилди. |
09.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Жорий йилнинг 6-16 июн кунлари Руанданинг Кигали шаҳрида Электроалоқани ривожлантириш бўйича Бутунжаҳон конференсияси (WTDC-22) бўлиб ўтмоқда. |
Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш давлатнинг асосий устувор йўналишларидан биридир 09.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиИнвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координатори, Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Траст жамғармаси Бошқарув қўмитаси ҳамраиси Роли Астхана билан учрашуви бўлиб ўтди. |
09.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад билан учрашув ўтказди. |
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида смарт-релиз 08.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖаҳон савдо ташкилоти котибияти Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги 5-йиғилиши ўтказиладиган сана тўғрисида хабарнома тарқатди. |
Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди 07.06.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигиРеспублика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобил ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфексияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. |
07.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 8 июн куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Хитой” шаклидаги учинчи вазирлар учрашувида иштирок этади. |
Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигини чуқурлаштириш механизмлари кўриб чиқилди 07.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиИнвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ким Хи Санг билан музокаралар ўтказилди. |
Туркий давлатлар невролог олимлари Самарқандда 06.06.2022Соғлиқни сақлашМанба: ЎзАСамарқандда туркий давлатлар тиббиётчиларининг тарқоқ склероз касаллигининг долзарб муаммоларига бағишланган IV халқаро конгресси ўз ишини бошлади. |
Шаҳар депутатлар USAID'нинг масъул вакили билан учрашди 03.06.2022СиёсатМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлигиТошкент шаҳар ҳокимлигида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг маҳаллий бошқарув масалалари бўйича маслаҳатчиси Майкл Кешишиан билан учрашув бўлиб ўтди. Меҳмон Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши котибияти мудири Абдумавлон Қосимов бошчилигидаги депутатлар гуруҳи билан мулоқот қилди. |