Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Терма жамоамиз аъзоси Нигора Сувонова 6 та олтин медалга эга бўлди

25.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Оғир атлетика: Нигора Сувонова Осиё чемпиони, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқова 3тадан медал қўлга киритишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдоридир

25.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни қатор хорижий мамлакатларнинг давлат раҳбарлари ва нуфузли сиёсатчилари билан телефон орқали мулоқот қилди.

ИТСВда Ўзбекистон Республикасининг ШҲТга раислик қилиши доирасида ўтказиладиган Ҳудудлар раҳбарлари форумига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

22.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида жорий йилнинг 3-4 август кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарлари форумига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Тадбирда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Корея Республикаси билан икки томонлама молиявий-техник ҳамкорлик доирасида қўшма лойиҳаларни амалга оширилиши муҳокама қилинди

22.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Республикаси билан молиявий-техник ҳамкорликни муҳокама қилишга бағишланган анʼанавий йиллик мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда Корея Республикаси томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Эксимбанк вакиллари иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

22.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашуви якунланди.

Ўзбекистонда Марказий Осиё ва Россия меҳнат инспекторларининг биринчи минтақавий форуми бўлиб ўтади

21.07.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2022 йилнинг 9-12 август кунлари мамлакатимизда илк бор Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия каби давлатлардан 60 нафар эксперт иштирокида Меҳнат инспекторларининг биринчи минтақавий форуми бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Чўлпонота шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

“Яшил макон” миллий лойиҳасининг амалга ошириш жараёни БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги мунозаралари иштирокчиларига тақдим этилди

21.07.2022ЭкологияМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Кеча Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг “Табиат лаҳзаси” деб номланган юқори даражадаги мунозаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувидаги нутқи

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ҳурматли ҳамкасблар!

Ўзбекистон Президенти минтақада кўп томонлама ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишни таклиф этди

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

21 июль куни Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон етакчилари самимий мулоқот қилди

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити олдидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Элчиси Греция ташқи ишлар вазири билан учрашди

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Греция Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Рим шаҳрида) Отабек Акбаров Афина шаҳрида Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиас билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти Қирғизистонга келди

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 20 июль куни Чўлпонота шаҳрига келди.

Ўзбекистон – Эрон Илм-фан ва инновациялар форуми бўлиб ўтди

21.07.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Эрон Ислом Республикаси Президентининг илм-фан ва технологиялар бўйича Вице-президенти С. Сатторийнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида жорий йилнинг 20 июль куни Эроннинг Фан, тадқиқотлар ва технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон-Эрон фан ва инновация форуми” ўтказилди. 

Президент Қирғизистонга жўнаб кетди

21.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 20 июль куни Чўлпонота шаҳрига жўнаб кетди.

Ўзбекистон Президенти ва Эрон вице-президенти қўшма инновация дастурларини амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқдилар

20.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси вице-президенти Сорена Сатторийни қабул қилди.

Эрон вице-президенти Сурен Сатторий Инновацион ривожланиш вазири билан учрашди

20.07.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Эрон Ислом Республикасининг Илм-фан ва технологиялар бўйича вице-президенти Сурен Сатторий бошчилигидаги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи бошланди. С. Сатторийни аэропортда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Грузия Бош вазири билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилди

19.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Грузия Бош Вазири Ираклий Гарибашвилини қабул қилди.

Грузия ташқи ишлар вазири билан учрашув

19.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Грузия ташқи ишлар вазири Илия Дарчиашвили билан учрашув ўтказди.