Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ХВФнинг Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистонга техник ёрдам кўрсатиш маркази вакиллари билан учрашув

2022-06-10 | Сиёсат

Молия вазирлигида молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ва ХВЖнинг Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистонни техник қўллаб-қувватлаш маркази вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

DSXMHSга Йиғилишда ХВФнинг Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистон салоҳиятини ривожлантириш минтақавий маркази директори – Норберт Функе ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг бошқа мутасаддилари иштирок этди. Маълумот учун: CTP-KTSAM XVF ва унинг минтақадаги аъзо давлатлари: Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг қўшма марказидир. 

Ушбу марказ икки томонлама асосда техник ёрдам кўрсатиш орқали салоҳиятни ривожлантиришда, аъзо давлатларнинг иқтисодий сиёсат ишлаб чиқарувчилари ва бошқа давлат идоралари учун минтақавий семинарлар ва амалиётларни қўллаб-қувватлайди.

Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад марказ томонидан тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари учун ташкил этилган онлайн ўқув курслари ва ўқув машғулотлари самарадорлигини муҳокама қилишдан иборат бўлди. Шунингдек, амалга оширилаётган ДМБ ислоҳотларининг ҳолати, жумладан, дастурий бюджетлаштиришни жорий этиш, макро-фискал таҳлилни кучайтириш, DSXMHSга ўтиш ва яшил бюджетлаштириш элементларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 
Бундан ташқари, ушбу дастурлар доирасида молиявий баҳолаш миссиясини ишлаб чиқиш, очиқ бюджет индексига қўшилиш, яширин иқтисодиёт даражасини баҳолаш, яшил иқтисодиётни тадбиқ қилишда халқаро институтларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва юқорида қайд этилган масалалар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться