Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Societe Generale делегацияси билан учрашув

08.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинходжаев бошчилигида “Societe Generale”нинг Марказий Осиё ва Кавказ минтақавий директори Тейбой Гулиев делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Рақобат муҳитини яхшилаш орқали аҳоли ва тадбиркорларни кенг полосали интернетга улашни жадаллаштириш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича оператор ва провайдерлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

08.07.2022ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов бошчилигида Кенг полосали маълумот узатиш тармоқларининг ҳолатини таҳлил қилиш ва уларни янада яхшилаш ҳамда шу йўналишда фаолият олиб бораётган оператор ва провайдерлар фаолиятини ривожлантириш мақсадида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

"Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинлари дастури тасдиқланди

08.07.2022СпортМанба: ЎзА

Яна икки йилдан сўнг Франциянинг Париж шаҳрида ўтадиган Паралимпия ўйинларининг мусобақалар дастури эълон қилинди.

Брюсселда Ўзбекистон-Европа Иттифоқи Ҳамкорлик қўмитасининг 18-йиғилиши бўлиб ўтди

07.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Брюссель шаҳрида Ўзбекистон-Европа Иттифоқи Ҳамкорлик қўмитасининг 18-йиғилиши бўлиб ўтди. Европа делегациясига Европа ташқи ҳаракатлар хизмати (ЕТҲХ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директорининг ўринбосари Люк Девин бошчилик қилди, Ўзбекистон томонидан эса тадбирда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л. Кудратов иштирок этди.

“Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетининг илк битирувчиларига дипломлар топширилди

07.07.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг илк битирувчи бакалаврларини тақдирлаш муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

07.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КШҲТБ) парафирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президентини табриклади

07.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда ўтказилган “Ҳамдўстлик болалари” VII халқаро ёшлар форумида иштирок этдилар

06.07.2022Ёшлар

Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл соҳилида “Ҳамдўстлик болалари” VII Халқаро маданий-маърифий форуми бўлиб ўтди. Тадбир анъанавий тарзда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши томонидан ташкил этилди.

Ўзбекистон–Германия бизнес форуми доирасида Германиялик ишбилармонлар билан АКТ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама этилди

06.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Германия ишбилармонлар кенгаши (ГУДС) 6 йиғилиши доирасидаги бизнес-форум бошланди.

Эрон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳоккама этилди

06.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Эрон Ислом Республикаси Саноат, кон ва савдо вазири ўринбосари, Савдони ривожлантириш ташкилоти раиси Алиризо Пеймонпок билан учрашди.

Германиянинг қурғоқчилик ва шўрланган ерлардан фойдаланиш технологияларини қўллаш масаласи муҳокама этилди

06.07.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигида Германиянинг "BioEnergieLand" компанияси асосчиси ва ижрочи директори Френк Ризбек билан учрашув ташкил этилди. Компания Германиянинг биотехнологиялар ҳамда қишлоқ хўжалиги ечимлари бўйича етакчи ташкилотларидан бири ҳисобланиб, музокара давомида Ф. Ризбек томонидан корхонанинг имкониятлари ва амалга оширилган ишлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.

Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми савдо-иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш майдонидир

06.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тошкентда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон-Корея бизнес уюшмаси (КЎБУ) ҳамда Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил қилинган Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми ўз ишини бошлади. Унда икки мамлакат вазирлик, идора ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

06.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

06.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги бўйича Ишчи гуруҳининг 2 йиғилиши бўлиб ўтди

05.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида Туркий Давлатлар Ташкилоти (Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Венгрия ва Туркманистон) ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари учрашувлари ҳамда Туркий давлатлар Агрофоруми бўлиб ўтади.

Ўзбек-афғон ҳамкорлигига оид масалалар муҳокама қилинди

05.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Франция делегацияси билан учрашув

05.07.2022Иқтисодиёт

Шу кунларда “МЕДЕФ Интернасиональ” Франция корхоналари ҳаракати аъзоларидан таркиб топган француз ишбилармонлари делегацияси мамлакатимизда ташриф билан бўлиб туришибди.

Давлат Экология қўмитаси ва бмтнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (фао) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

05.07.2022ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг, ердан фойдаланиш ва қайта тиклашнинг таъсири дастури”ни амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Ўзбекистонда ислоҳотлар дастури самарадорлигини янада ошириш масалалари кўриб чиқилди

05.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

05.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.