Америка Қўшма Штатлари Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлигининг қўмондони генерал Майкл Эрик Курилла раҳбарлигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.
13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида генерал Майкл Эрик Курилла раҳбарлигидаги АҚШ ҳарбий делегацияси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Курбонов томонидан қабул қилинди.
Қабул давомида ҳар икки томон Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар тенглик, ишонч ва ҳурмат, ўзаро манфаатларни инобатга олиш каби принциплар асосида ривожланаётгани, стратегик шериклик даражасига етганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари, жумладан ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашга қаратилган икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари ҳамда дўстона ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги