Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркий давлатлар невролог олимлари Самарқандда

2022-06-06 | Соғлиқни сақлаш

Самарқандда туркий давлатлар тиббиётчиларининг тарқоқ склероз касаллигининг долзарб муаммоларига бағишланган IV халқаро конгресси ўз ишини бошлади.

Тарқоқ склероз касаллигининг долзарб муаммолари бўйича дастлабки конгресс 2019 йилда Туркиянинг Гулхане университети медицина факультетида туркий давлатларнинг мутахассислари иштирокида ўтказилган. Шундан сўнг конгрессни ҳар йили Ғарбий ва Ўрта Осиё давлатларининг бирида ўтказишга келишиб, махсус котибият аъзолари таркиби сайланган. Бу галги анжуманда ҳам Туркия, шимолий Кипр, Россия Федерацияси, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон республикаларидан келган ҳамда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган етакчи невропатолог, нейрореабилитолог, нейропсихолог, нейрореаниматолог, рентген-радиолог олимлар иштирок иштирок этмоқда. 

Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, профессор Ж.Ризаевнинг таъкидлашича, мазкур анжуман халқаро миқёсдаги йирик тадбирлардан бири сифатида тарқоқ склероз касаллигини замонавий усуллар ёрдамида даволашда юқори натижалар бермоқда. Шунинг учун ҳам йилдан-йилга конгрессга қизиқиш орти, иштирокчилар сафи кенгаймоқда. 

– Конгрессни ўтказишдан асосий мақсад тарқоқ склероз касаллигини даволашда илғор технологияларни қўллаш, олимлар билан тажриба алмашиш ва уни амалиётда қўллаш, – дейди туркий давлатлар ўртасида тарқоқ склероз бўйича изланишларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси президенти, профессор Д. Шериф. – Самарқанд мезбонлик қилаётган бу галги анжуман ҳам касалликнинг замонавий диагностикаси ва даволаш усуллари бўйича Ғарбий ва Ўрта Осиё давлатларидан келган олимлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва янгиликларни амалиётда қўллаш учун кенг имконият яратади. 

Конгресс 10 июнга қадар давом этади ва академик мобиллик доирасида ирсий мойилликка эга бўлган тарқоқ склероз касаллигининг муаммолари бўйича давра суҳбатлари, мунозаралар ўтказилиб, тажриба алмашилади. 

Ғ.ҲАСАНОВ, 
А.ИСРОИЛОВ (сурат)

Манба: ЎзА

Поделиться