Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири XXV “Евроосиё Иқтисодий Саммити” халқаро тадбирида нутқ сўзлади

2022-06-13 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 7–9 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрига амалга оширган ташрифи доирасида XXV “Евроосиё Иқтисодий Саммити” очилиш маросимида иштирок этди. 

Саммитнинг иккинчи сессиясида И. Абдураҳмонов фаҳрий меҳмон сифатида нутқ сўзлади. Унда вазир иқлим ўзгаришининг сайёрамизга кўрсатаётган салбий таъсири, унга қарши курашиш йўллари ва бунинг учун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазири томонидан дунёда давом этаётган технологик ривожланишнинг мавжуд иш ўринларига таъсири, инсоният ва этика масалалари кўтарилиб, бу йўналишда Президентимиз томонидан олиб борилаётган “Инсон қадри учун” сиёсати билан тингловчилар таништирилди.

“Евроосиё Иқтисодий Саммити” халқаро тадбири — 1998 йилдан бошлаб ўтказиб келинадиган ва Евроосиё минтақсаидаги давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлик ва идоралар, тадбиркорлик вакилларини қамраб олувчи саммитдир.

2021 йил 15 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида саммит ташкилотчиси — Мармара жамғармаси раҳбари Аккан Сувер бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтган ва унда Инновацион ривожланиш вазири XXV “Евроосиё Иқтисодий Саммити” халқаро тадбирида иштирок этишга таклиф этилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться