Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Илмий тадқиқотлар бўйича хорижий тажрибалар ўрганилмоқда

23.06.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Айни кунларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабаев ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлари институти директори Рашид Маткаримов Латвия ва Литва давлатларида спорт таълим тизими ҳамда илмий тадқиқот муассасалари бўйича тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб туришибди.

Аргентина Элчиси билан учрашув

23.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 23 июн куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Аргентина Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдуардо Антонио Зуайнни қабул қилди.

Кўздан узоқ, қалбан яқин!

23.06.2022ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганига 30 йил тўлди

Озарбайжон Президентининг ташрифи якунланди

22.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи якунланди.

Ўзбекистон ва Германия аграр соҳа вакиллари озуқа экинларини етиштириш мавзусини муҳокама қилишди

22.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Германиянинг GFA Consulting Group GmbH компанияси мутахассислари ва вазирликнинг экспертлар гуруҳи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Президентлар Хоразмга келди

22.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев 22 июнь куни Хоразм вилоятига келди.

“UZINFOCOM” Қирғизистоннинг “Infocom” давлат корхонаси билан меморандум имзолади

22.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Қирғизистон Республикасида “UZINFOCOM” Ягона интегратори ва Қирғизистон Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Infocom” давлат корхонаси ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

"Befit Race" халқаро турнири ўз ғолибларини аниқлади

22.06.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Amirsoy Resort" дам олиш масканида "Befit Race" мусобақаси бўлиб ўтди. Халқаро турнир мақомида ўтган мазкур старт ўзида 7 мамлакатдан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ спортчиларни жамлади.

Инновацион ривожланиш вазири Бразилиянинг Ўзбекистондаги элчиси Родриго Де Лима Баэна Соарес билан учрашди

22.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида вазир И.Абдураҳмонов Бразилиянинг Ўзбекистондаги элчиси Родриго Де Лима Баэна Соарес билан музокара ўтказди.

Женевада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 5-йиғилиши бошланди

22.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Женева шаҳрида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон делегацияларининг кенгайтирилган музокаралари бўлиб ўтди

21.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказдилар.

Тошкентда Ҳайдар Алиев шарафига номланган кўча очилди

21.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Озарбайжон Президентининг давлат ташрифи Ҳайдар Алиев шарафига номланган кўча ва унинг ёдгорлиги очилишидан бошланди.

Ўзбекистон-Озарбайжон: ўзаро ишонч ва юксак эҳтиромга асосланган ҳамкорлик

21.06.2022СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Хитой Элчиси билан учрашув тўғрисида

21.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022-йил 20-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сзян Янни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон иқтисодий шериклигини чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди

21.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов билан учрашув ўтказди. Унда икки мамлакатнинг асосий вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Озарбайжон Миллий фанлар академияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди

21.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан Озарбайжон Миллий фанлар aкадемияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. 

Транспорт вазири ўринбосари «Валдай» халқаро мунозара клуби дастурий директори билан учрашди

20.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов «Валдай» халқаро мунозара клуби (Россия Федерацияси) дастурий директори Тимофей Бордачёв билан учрашув ўтказди.

ШҲТ Хартиясининг 20 йиллигига бағишланган "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: Марказий Осиёдан Эвроосиёгача” мавзуидаги конференция тўғрисида

17.06.2022ШҲТМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 17 июнь куни  Марказий Осиё халқаро институтида ШҲТ Хартиясининг 20 йиллигига бағишланган “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: Марказий Осиёдан Евроосиёгача” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Халқаро ҳамкорлик

17.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда Беларусь Республикаси Транспорт ва коммуникация вазири Алексей Авраменко ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

АКТ вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

17.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) вакиллари билан учрашув ўтказилди.