Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тожикистонга COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши 500 минг доза вакцина етказиб берилади

2022-06-14 | Соғлиқни сақлаш

Туркиянинг Истанбул шаҳрига амалга оширган ташрифи доирасида инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулки бошқаруви қўмитаси раиси С. Қодирзода билан учрашди.

Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва уни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Тожикистон делегацияси раҳбари Қодирзода томонидан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда сўнгги 6 йил давомида жиддий ва ижобий ўзгаришлар юз бераётгани таъкидланди.

Инновацион ривожланиш вазири ўзбек-хитой олимлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини Тожикистон Республикасида рўйхатдан ўтказиш бўйича ўз таклифларини берди. Вакцина рўйхатга олингач, ўзбек томон ҳамкорлар билан биргаликда 500 минг доза вакцина юбориши кўзда тутилмоқда.

Суҳбат сўнгида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида инновацион ишбилармонлик ва стартап лойиҳалари доирасида тажриба алмашишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться