Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигини чуқурлаштириш механизмлари кўриб чиқилди

2022-06-07 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ким Хи Санг билан музокаралар ўтказилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг бугунги кун тартиби, эришилган келишувларнинг бажарилиши, шунингдек, бўлажак тадбирларга тайёргарлик ҳолати муҳокама қилинди.

Эксимбанк, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт жамғармаси (EDCF), Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси (EDPF) каби Корея молия институтларининг тўғридан-тўғри инвестициялари ва маблағлари ҳисобидан таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳаларда қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилганлиги қайд этилди.

Бугунги кунда Корея компаниялари билан биргаликда Ўзбекистонда қиймати 14 миллиард доллардан зиёд 100 яқин инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри Корея инвестициялари ҳажми 7 миллиард доллардан ошди.

Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистонда Корея капитали иштирокидаги корхоналар сони икки баравар кўпайди (1 июнь ҳолатига – 900).

Мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини фаоллаштиришга ҳам эътибор қаратилди. Сўнгги беш йил ичида товар айланмаси икки бараварга ошди ва 2021 йилда 1,8 миллиард долларга етди. Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, ушбу кўрсаткич 51 фоизга (630,4 миллион доллар) ошди. Томонлар икки мамлакат раҳбарияти томонидан белгиланган мақсадларга эришиш ва ўзаро савдо ҳажмини 2025 йилга қадар 5 миллиард долларга етказиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Корея Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳамда икки мамлакат дипломатик ваколатхоналари ўртасида бугунги кунда амалга оширилаётган ҳамда истиқболли лойиҳаларни мониторинг қилиш, Кореянинг Тараққиёт мақсадларида расмий ёрдам дастури (ODA) орқали ҳаётга жорий этилаётган лойиҳаларни мувофиқлаштиришга қаратилган ҳамкорликнинг янги механизмларини жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган барча масалаларни илгари суришни жадаллаштириш мақсадида фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться