Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон энергетика тармоғи – халқаро экспертларнинг диққати марказида

2022-06-13 | Жамият

Энергетика вазирлиги томонидан 2022 йил 23-24 июнь кунлари Тошкентда Ўзбекистон энергетика форуми – UEF 2022 ўтказилмоқда. Форум 2022 йил 18-20-май кунлари Тошкентда муваффақиятли ўтган «OGU 2022», «Power Uzbekistan 2022» халқаро кўргазмалари ва «GETCA 2022» ихтисослаштирилган бўлими каби «Энергетик тадбирлар блоки»нинг мантиқий давоми бўлади.

Форум давомида аҳамиятли воқеа – Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг энергетика вазирлари учрашуви бўлиб ўтади.

Энергетика форуми дастурида 24-Халқаро «Ўзбекистон нефть ва гази – OGU» анжумани ва 2-Халқаро энергетика анжумани ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон энергетика форуми энергетика соҳасини ривожлантириш режалари, Ўзбекистонда ва умуман минтақада мавжуд долзарб муаммолар, шунингдек, жаҳон тажрибаси асосида уларни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилиш бўйича давлат ҳокимияти, экспертлар ҳамжамияти ва хусусий бизнес вакиллари учун ноёб восита сифатида хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ўз ресурслари ҳисобидан электр энергияси билан тўлиқ таъминланган дунёнинг саноқли давлатларидан бири ҳисобланади. Аммо Республика раҳбарияти эришилган натижада тўхтамасдан «2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепсияси» ва бошқа дастурий қадамлар доирасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда.

Форумнинг мақсади – жаҳон энергетика ҳамжамиятининг конструктив фикр алмашиш, ёқилғи-энергетика соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг минтақавий энергетика тизимига интеграциялашувидир.

Бугунги кунга қадар 12 мамлакатдан 60+ маърузачилар, 200 дан ортиқ делегатлар: Озарбайжон, Буюк Британия, Германия, Италия, Қозоғистон, БАА, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Ўзбекистон, Франсия, Япония каби мамлакатлардан тадбирлардаги иштирокларини тасдиқладилар.

Форум дастури глобал миқёсда тоза ва барқарор энергияга ўтишдан нефть ва газ саноатини рақамлаштиришга, электр секторини ўзгартириш ва инвестицияларни жалб қилишдан атом энергиясига қадар кенг қамровли мавзуларни ўз ичига олади.

Форум ишида тегишли давлат тузилмалари, етакчи халқаро нефт-газ ва энергетика компаниялари, молия институтлари вакиллари, халқаро экспертлар, илмий-тадқиқот соҳаси вакиллари иштирок этади.

Тадбирлар Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia ташкилий кўмаги остида ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться