Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ҳиндистон савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари билан учрашув тўғрисида

13.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Деҳлида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Ҳиндистон савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Б.Субраманям билан учрашди.

Исроил Инновациялар идорасида учрашув ўтказилди

13.05.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Исроил Инновациялар идорасига ташриф буюрдилар. Делегация аъзолари Инновациялар идорасининг Бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Алан Хофман билан учрашдилар. 

Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси аъзолари билан учрашув тўғрисида

12.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси (FICCI) раҳбарияти ва аъзолари билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистонда «Plug and Play» глобал инновацион платформаси техник маркази очилади

12.05.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

«Plug and Play» платформаси жорий йил якунига қадар Тошкентда ўз офисини очиши ҳақида хабар қилди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT Парк Узбекистан ҳамда «AloqaVentures» билан кечган учрашувлардан сўнг «Plug and Play» Ўзбекистон пойтахтида ўз ваколатхонасини ишга тушириши ҳақида расман эълон қилди. Дастур доирасидаги ҳамкорликнинг дастлабки босқичи молиявий технологиялар, суғурта ва корпоратив технологиялар, ҳамда таълим йўналишларини қамраб олади.

Ҳиндистон ишбилармон доиралари учун Ўзбекистоннинг инвеститсиявий ва сайёҳлик салоҳиятини тақдимоти ўтказилди

12.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида мамлакатимизнинг инвестициявий ва сайёҳлик салоҳиятини тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Ҳиндистон ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида

12.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик стартапчилар Силикон водийсига юборилади

11.05.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова  АҚШнинг "StrategEast" компанияси президенти Анатолий Моткин билан учрашди.

Италия ҳукумати Махсус вакили билан музокаралар тўғрисида

11.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Рим шаҳрида Италия Республикаси ҳукуматининг Афғонистон ва Яман бўйича Махсус вакили Жанфранко Петрутселла билан музокаралар ўтказди.

Viasat ҳамда Eutelsat компаниялари вакиллари балан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

11.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Space Technology Conference STC-2022” халқаро конференсияси доирасида 10 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Viasat ҳамда Eutelsat компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Ҳиндистон ТИВлараро бўлажак сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида

10.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 11 май Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 15 давраси бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар Халқаро рейтингларда баҳоланмоқда

07.05.2022ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкентда анаъанавий Учинчи халқаро рейтинг форуми бўлиб ўтди.

Гонконг коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссияси вакиллари билан ўзаро истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

07.05.2022Сиёсат

БМТ Тараққиёт дастурининг Сингапурдаги Глобал дастури ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси экспертлари кўмагида Агентлик раҳбарияти ҳамда Гонгонг Коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил қилинди. 

Латвия компанияларига учинчи мамлакатларга экспорт ҳажмини ошириш учун биргаликда ишлаш таклиф этилди

27.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рейнис Трокша бошчилигидаги Латвия ИТ-компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринч ўринбосари Эркин Мухитдинов Россия Федерацияси Қурувчиларнинг Миллий уюшмаси (Нострой) Президенти Антон Глушков ҳамда уюшма маъсуллари билан музокара ўтказди.

26.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Учрашув доирасида томонлар тартибли миграция, касб-ҳунарга ўқитиш истиқболлари ҳамда Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги Пилот лойиҳаси доирасида хорижий ишчиларнинг малакасини тасдиқлаш механизмини яратиш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Швеция Элчиси билан учрашув

26.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йилнинг 26 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Шветсия Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Стокголм шаҳрида жойлашган) этиб тайинланган Томас Данестадни қабул қилди.

АКТ вазирлиги ва “Мегафон” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

26.04.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Айни кунларда бўлиб ўтаётган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Мегафон” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Энергетика вазирлиги ва Татаристон делегацияси ҳамкорликнинг бориши ва истиқболларини муҳокама қилди

26.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

2022 йилнинг 25 апрель куни Энергетика вазирлигида Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари – саноат ва савдо вазири Альберт Каримов бошчилигидаги делегация аъзолари билан музокаралар ўтказилди.

Университет нуфузли халқаро рейтингларда иштирок этади

25.04.2022Таълим Манба: ЎзА

Олий таълим тизимида университетлар сифатини ошириш, халқаро майдонда рақобатбардошлигини таъминлаш, шунингдек, жаҳоннинг топ университетлари халқаро рейтинги қаторидан муносиб ўрин эгаллаши сўзсиз халқаро рейтинглардаги фаол иштирок билан бевосита боғлиқ.

Ўзбекистон-Япония: узоқ муддатли ҳамкорлик стратегияси

25.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Кумамото шаҳрида бўлиб ўтаётган 4-Осиё-Тинч океани сув саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Япония Бош вазири Фумио Кишида билан кўп қиррали Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигининг бугунги ҳолати, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва узоқ муддатли истиқболда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Саудия Арабистони билан фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболлари

22.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Маҳкамов ва Саудия Арабистони фуқаро авиацияси бош бошқармаси президенти А.Ал-Дуалиж ҳамда “Flynas” авиакомпанияси бош директори Б.Ал-Моханна ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.