Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга боради

2022-06-14 | Сиёсат

Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Олий Мажлис Сенати Раиси – Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади.

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати хабар беради. 

АҚШ Конгресси, шунингдек, тўқимачилик уюшмалари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар доирасида тўқимачилик соҳасидаги давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.

АҚШ ишбилармон доиралари учун Ўзбекистон тўқимачилик индустриясининг савдо-инвестициявий салоҳияти тақдимоти ўтказилиши ҳам назарда тутилган.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться