Ўзбекистон делегациси “Марказий Осиё – Хитой” шаклидаги ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашувида иштирок этади
2022 йил 8 июн куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Хитой” шаклидаги учинчи вазирлар учрашувида иштирок этади.
Тадбир давомида томонлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан 2022 йил 25 январда бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” онлайн саммитида давлатлар раҳбарлари томонидан эълон қилинган ташаббусларни амалга ошириш йўлларини, шунингдек сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.
Ташриф доирасида ушбу турли давлатлар делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги