Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон вакиллари WTDC-22 Электроалоқани ривожлантириш бўйича Бутунжаҳон конференцияда қатор қўмиталарда раҳбарлик лавозимларига сайланиб фаол иштирок этмоқдалар

2022-06-09 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 6-16 июн кунлари Руанданинг Кигали шаҳрида Электроалоқани ривожлантириш бўйича Бутунжаҳон конференсияси (WTDC-22) бўлиб ўтмоқда.

Халқаро электралоқа иттифоқининг Электралоқани ривожлантириш Бюроси томонидан 6 июн куни Электроалоқани ривожлантириш бўйича Бутунжаҳон конференсиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Конференция очилиш маросимида БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш, ХЕI Бош котиби Хоулин Чжао, Руанда Республикаси Президенти Пол Кагаме, ХЕI электралоқани ривожлантириш бюроси директори Дорин Богндан-Мартин, Руанда Республикаси АКТ ва инновациялар вазири Паула Ингабире ҳамда бошқалар нутқ сўзладилар.
 
Мазкур Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда.
 
Жумладан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегацияси аъзоларидан уч нафари ХЕI га аъзо давлатлар делегатсиялари томонидан Вазирликнинг Ташкилий назорат бошқармаси бошлиғи М. Азимов Конференсиянинг Ишлаш усуллари бўйича 4 қўмита раиси ўринбосари лавозимига, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи У. Мусаева Конференсиянинг Вазифалар бўйича 3 қўмита раиси ўринбосари лавозимига ҳамда “UNICON.UZ” ДУК директорининг биринчи ўринбосари Т. Машанпин Конференциянинг Бюджет назорати бўйича 2 қўмита раиси ўринбосари лавозимига сайландилар.
 
Ҳозирда мазкур қўмиталарнинг фаолияти бошланиб, унда тегишли қарорлар қабул қилинмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться