Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Покистон Элчиси билан учрашув

2022-06-17 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саййид Али Асад Ғилонийни қабул қилди.

Учрашувда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётган Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатлари ривожланишининг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.
 
Олий даражадаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилди.

Бўлажак учрашувлар жадвали, жумладан, Покистон ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи юзасидан фикр алмашилди.

Бўлажак учрашувлар, жумладан, 2022 йил 28-29 июл кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Покистон ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Покистоннинг халқаро майдонда, хусусан, БМТ, ШҲТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни, хусусан, икки мамлакат ўртасида имзоланган транзит ва имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасидаги келишувларни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларигача ошириш юзасидан саъй-ҳаракатлари якдил эканлиги тасдиқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Покистон томонлари маданий-гуманитар алмашинувлар соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга тайёр экани қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться