Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайдовчиларни “Тез ёрдам”га йўл беришга чақиради

08.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳаёт синов ва тасодифлардан холи эмас. Кутилмаганда рўй берадиган бахтсиз ҳодисалар, фавқулодда ҳолатлар ёки касалликлар хуруж қилганда ҳар қандай инсон шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлади.Мамлакатимизда бу йўналишда шаклланган замонавий тиббий ёрдам тизими халқимизга тезкор ва малакали тиббий хизмат кўрсатишда муҳим омил бўлаётир. Кейинги йилларда ушбу тизимнинг моддий-техника базаси такомиллашаяпти.

Тиббиёт ходимига тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилади

07.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида учраб турган нохуш ҳолатлардан бири – бу беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ҳолатлари тез-тез учраётганидир. Олинган маълумотларга кўра, 2018-2019 йиллар давомида 400 дан ортиқ ҳолатларда тиббиёт ходимларига нисбатан зўравонлик қилиш, уларга тан жароҳатлари етказиш каби ноқонуний ҳаракатлар содир этилган.

Соғлиқни сақлаш вазири тажовузга учраган тез тиббий ёрдам ходими ҳолидан хабар олиб, Бош прокурорга мурожаат қилди

04.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 6-подстанциянинг тез тиббий ёрдам ходими Жаҳонгир Хўжаевнинг ўзига нисбатан бемор яқинлари томонидан тажовуз қилингани ҳақидаги мурожаати эълон қилинган эди. Унда тиббиёт ходими беморнинг қариндошлари томонидан ҳақоратланиб, унга жароҳат етказилгани қайд этилади.

Эркаклар ва аёллар саломатлиги

04.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Тошкентда 3 октябрь куни мазкур мавзуда I республика конгресси иш бошлади.

Европа онкология жамиятининг нуфузли халқаро Конгрессида ўзбекистонлик олимлар илк бор маъруза қилди

02.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Барселона шаҳрида бўлиб ўтаётган Европа тиббий онкология жамияти Конгрессида Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Ўз йўналиши бўйича халқаро миқёсдаги ушбу нуфузли тадбир дунёнинг юздан ошиқ давлатидан ўттиз минг нафардан зиёд таниқли онколог олимлар, шифокорларни бир даврага жамлаган.

Барселонада бошланган халқаро конгресс дунёнинг ўттиз мингдан ортиқ етакчи онкологларини бир даврага жамлади

30.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

27 сентябрь куни Испаниянинг Барселона шаҳрида Европа халқаро онкология конгресси ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Айтиш жоизки, Европа халқаро онкология конгресси ўз йўналиши бўйича халқаро миқёсдаги нуфузли тадбирлардан биридир. Европа онкологлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда дунёнинг юздан ошиқ давлатидан 30 минг нафардан зиёд онколог олимлар, шифокорлар қатнашмоқда.

Ўзбекистон – Корея: электрон соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик жадал ривожланмоқда

27.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Пойтахтимизда соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик тадбир – XII халқаро ихтисослашган “UzMedExpo-2019” тиббиёт кўргазмаси доирасида Ўзбекистон – Корея электрон соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда асосий эътибор юртимизда электрон соғлиқни сақлашни ривожлантиришга қаратилди.

“UzMedExpo – 2019“: замонавий тиббий ускуналар, инновацион технологиялар намойиши

26.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ“ миллий кўргазмалар мажмуида “UzMedExpo – 2019“ ўн иккинчи халқаро ихтисослаштирилган тиббиёт кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон – Корея: савдо-иқтисодий, соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик

26.09.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Корея Республикасининг савдо, саноат ва энергетика вазири ўринбосари Ким Ёнг Рэ ва Корея импортчилари ассоциацияси раиси Хонг Кванг-хи бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

XII халқаро ихтисослашган “UzMedExpo-2019” тиббиёт кўргазмаси иш бошлади

25.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ“ миллий кўргазмалар мажмуида ўтказилаётган мазкур кўргазма Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик тадбирлардан биридир.

Асоссиз мурожаатлар тиббий хизмат сифатига таъсир этади

19.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мамлакатимизда шаклланган замонавий тиббиёт тизимининг муҳим йўналишларидан бири – шошилинч ва “тез ёрдам” хизматидан йилига ўн миллион нафардан кўпроқ аҳоли фойдаланади. Кейинги йилларда мазкур соҳанинг моддий-техника базаси муттасил такомиллашаётгани халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон делегацияси ЖССТ Европа минтақавий қўмитасининг 69-сессиясида иштирок этмоқда

17.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

16 сентябрь куни Даниянинг Копенгаген шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий қўмитасининг 69-сессияси ўз ишини бошлади.

Халқаро форум доирасида умумий қиймати 92,7 миллион АҚШ долларилик 22 та келишув имзоланди

16.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жорий йил 13-14 сентябрь кунлари Наманганда ташкил этилган халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумида кўплаб манфаатли келишувларга эришилди.

13-14 сентябрь кунлари Наманганда халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми бўлиб ўтади

13.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жорий йил 13-14 сентябрь кунлари Наманган вилоятида “ХХI асрда тиббиёт ва фармацевтикани ривожлантиришда инвестиция ва инновациянинг роли” мавзусида халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми ўтказилади.

Реабилитология соҳасида эришилган ютуқлар, муаммолар ва истиқболли режалар

11.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Пойтахтимизда “Реабилитология: эришилган ютуқлар, муаммолар, истиқболлар – 2019” мавзуида биринчи миллий республика конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда россиялик мутахассислар кўмагида ташкил қилинди.

Эндиликда тиббиёт тизимида 59 та коллеж ҳамда 16 та техникум фаолият олиб боради

10.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим сифатини яхшилаш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, халқаро стандартларни юртимиз таълим тизимига жорий этиш ҳамда инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, 2019 йил 6 сентябрь куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ҳам айни шу мақсадга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.

2020 йил 1 январдан дорихоналарда видеокамералар ўрнатилади

10.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Инсон саломатлигини муҳофазалашда замонавий тиббий ёрдам билан бир қаторда, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини сифатли дори-дармон билан таъминлаш муҳим омил ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда ўн икки ярим мингга яқин дорихоналар аҳолига бу йўналишда хизмат кўрсатмоқда. Ушбу дорихоналарнинг қарийб йигирма фоизи ижтимоий дорихоналардир.

Шифохоналарда электрон рецепт бериш тизими жорий этилади

10.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Президентимизнинг шу йил 6 сентябрда “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, юртимизда 2021 йил 1 мартдан Электрон рецепт бериш тизими мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар Тошкент шаҳридаги барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарида ташкил этиладиган бўлди. Шунингдек, 2022 йил 1 мартдан бошлаб эса ушбу тизим мамлакатимизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади.

Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

10.09.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони