Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Трансформация: давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими қай даражада ўзгарди?

12.12.2019ТехнологияларМанба: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланмоқда. Мисол учун, ҳар куни фуқаролар боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш, уни болалар боғчасига, кейинчалик эса кейин мактабга жойлаштириш, СТИР олиш, қарздорлик мавжудлиги ёки судланмаганлик ҳақида маълумот, бизнес очиш ва уни ривожлантириш учун турли лицензиялар олиш заруриятига дуч келмоқдалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коррупция билан боғлиқ жиноятлар 2016 йилга нисбатан икки баробарга камайган

11.12.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тошкент шаҳар врачлар малакасини ошириш институтида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳуқуқ-тарғибот органлари вакиллари иштирокида “Коррупция — тараққиёт кушандаси” мавзусида анжуман ташкил этилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Инсонпарварлик акция доирасида 500 нафардан кўпроқ беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилди

09.12.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, сайёрамизда қирқ ёшдан ошган ҳар олти кишидан биттаси катаракта билан хасталанади.

“Йилнинг энг яхши шифокори – 2019” Республика кўрик-танловининг 117 нафар ғолиб ва совриндорлари

09.12.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши шифокори” республика кўрик-танловида 39 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Ўзбекистонда БМТнинг ОИВ/ОИТСга қарши кураш бўйича қўшма дастури ваколатхонаси очилди

05.12.2019Соғлиқни сақлаш

Мамлакатимизда БМТнинг ОИВ/ОИТСга қарши кураш бўйича қўшма дастури (ЮНEЙДС)нинг ваколатхонаси очилди. Маълумки, ОИВ инфекция инсон саломатлиги ва жамият келажагига жиддий таъсир этаётган глобал тиббий-ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида биринчи ўзбек-турк бизнес форуми иш бошлади

03.12.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Юртимизда бўлиб ўтаётган “Саломатлик ҳафталиги” доирасида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида биринчи ўзбек-турк бизнес форуми ҳам ташкил этилди. Унда Туркия Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа бошчилигидаги нуфузли делегация иштирок этмоқда.

2021 йилгача тез ёрдам тизими халқаро стандартларга жавоб берадиган, замонавий автомобилларга тўлиқ ўтади

29.11.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўтган қисқа вақт мобайнида шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати тобора замонавийлашиб бораяпти. Кейинги йилларда тез ёрдамнинг ҳам махсус санитар автотранспорт парки янгиланди. Бугунги кунда тизимда икки ярим мингга яқин “Nissan “Hunday”, “Toyota” русумли ва бошқа замонавий тез ёрдам машиналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Айни пайтда тез ёрдам автопаркини янада замонавийлаштириш ишлари тизимли давом этмоқда.

ЖССТ Ўзбекистондаги фтизиатрия хизматига юқори баҳо берди

29.11.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Пойтахтимизда Ўзбекистонда силга қарши курашиш бўйича миллий дастурнинг 2019 йил давомидаги фаолияти натижаларига бағишланган конференция бўлиб ўтмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Германия KfW тараққиёт банки ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда олимлар, шифокорлар, миллий ва халқаро экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

2021 йилгача тез ёрдамда “Дамас”дан воз кечилади

28.11.2019Соғлиқни сақлашМанба: «Правда Востока»

2021 йилгача тез ёрдам соҳасида “Дамас” автомашиналаридан тўлиқ воз кечилиб, халқаро андозалар даражасида жиҳозланган замонавий тиббий ёрдам машиналарига ўтилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Ҳиндистоннинг “Regal Laboratories” компанияси вакиллари билан учрашув

27.11.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Ҳиндистоннинг “Regal Laboratories” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Бухорода дунёнинг таниқли компаниясининг замонавий тиббиёт клиникаси очилди

26.11.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бухоро шаҳрида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигидаги “Himchan” кўп тармоқли клиника очилди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори бўлди

22.11.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Пойтахтимизда Қозоғистон тиббиёти кунлари бўлиб ўтмоқда. Мамлакатимизда Қозоғистон йили доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда қўшни мамлакат соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларидан иборат нуфузли делегация ҳам иштирок этишаяпти.

Мамлакатимизда Қозоғистон тиббиёти кунлари очилди

21.11.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Қозоғистон тиббиёти кунлари очилди. Ушбу тадбир мамлакатимизда Қозоғистон йили доирасида ташкил этилмоқда. Унда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, тиббиёт фанлари доктори Елжан Биртанов бошчилигидаги делегация ҳам қатнашмоқда.

Юртимизда ОПВга қарши эмлашнинг биринчи босқичи муваффақиятли ва самарали якунланди

21.11.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигида юртимизда одам папилломаси вируси (ОПВ)га қарши эмлаш кампаниясининг биринчи босқич якунларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Вазирликнинг масъул ходимлари ва соҳа вакиллари иштирок этган тадбирни Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев олиб борди.

ЭЪЛОН

20.11.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 20 ноябрь куни, соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Свердловск вилояти губернатори Наманганга келади

18.11.2019СиёсатМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Россия Федерацияси Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев бошчилигидаги делегация 24 ноябрь куни Наманган вилоятига келади.

Халқаро талаблар даражасида таъмирланган Республика велотрек ўқув-машқ маркази тантанали очилди

16.11.2019СпортМанба: «Халқ сўзи»

Бугун пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган Республика велотрек ўқув-машқ марказида ушбу спорт тури бўйича эркаклар ҳамда аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.