Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ“ миллий кўргазмалар мажмуида ўтказилаётган мазкур кўргазма Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик тадбирлардан биридир.
Халқаро кўргазма “International Expo Group” компанияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Дори-дармон” акциядорлик компанияcи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа бир қатор хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларнинг юртимиздаги ваколатхоналари ассоциацияси кўмагида ўтказилмоқда.
Кўргазмадан миллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг эришган ютуқлари, тиббиёт ва стоматология техникалари, қурилмалари, фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчилар, шифохоналар маҳсулотлари ва хизматлари намойиш этилмоқда. Кўргазмага республикамизнинг турли ҳудудларидан соҳа мутахассислари ташриф буюрган.
Моҳигул Қосимова, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА
Манба: ЎзА