Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамиша фаол ҳаракатда бўлишни тавсия қилмоқда

29.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жорий йил 27 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимиз бўйлаб навбатдаги соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишланган оммавий тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, пойтахимиз марказидаги “Меҳржон” ҳиёбонида 5 километр масофага фаол юриш ва муассасалараро спорт мусобақалари, жумладан, арқонда сакраш, шахмат, шашка, волейбол, стол тенниси, бадминтон, тўсиқлардан ўтиш эстафетаси ўтказилди.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида жабрланганларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилди

29.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
2019 йил 29 апрель куни соат 02:00 ларда Ўртачирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобил йўлининг 6 км да Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган д/р 01 366 СВА “Мерседес” русумли автобусининг балони ёрилиб кетиши натижасида, бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиб ёнбошлаган ва автобус ёнишни бошлаган, йўловчилар автобусдан зудлик билан эвакуация қилинган.

Навоийда Ўзбекистон-Хитой қўшма тиббий технологик парки очилиши муҳокама қилинди

26.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида 25 апрель куни Инновацион ривожланиш вазири академик Иброҳим Абдураҳмонов ва Хитой Фанлар академиясининг Шанхай фармакология институти раҳбари профессор Жингшан Шен ўртасида Аҳдлашув баённомаси имзоланди.

Ўзбекистонда 2021 йилдан мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилади

26.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мамлакатимизда соғлиқни сақлашни молиялаштиришни ислоҳ қилиш мавзусида олий даражадаги сиёсий мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизими қачондан бошлаб жорий этилиши маълум бўлди

25.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: «Халқ сўзи»

Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан мамлакатимизда соғлиқни сақлашни молиялаштиришни ислоҳ қилиш мавзусида олий даражадаги сиёсий мулоқотлар бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистонда Москва онкология илмий-тадқиқот институтининг филиаллари очилади

25.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Радиология тиббий тадқиқот миллий маркази бош директори, П.А. Герцен номидаги Москва онкология илмий-тадқиқот институти директори, академик Андрей Каприн бошчилигидаги онколог шифокорлардан иборат делегация малакатимизда бўлишди. Улар юртимиздаги Республика ихтисослашган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолияти билан танишдилар.

Ўзбекистон ва Сингапур Адлия вазирликлари ҳамкорлигининг янги босқичи

24.04.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

24 апрель куни Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Сингапур Республикаси Адлия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари Катта давлат вазири Эдвин Тонг билан учрашуви бўлиб ўтди.

Кўз жарроҳлигига оид семинар ўтказилди

24.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия марказида кўзнинг олд қисми реконструкциявий жарроҳлиги ва кўз гавҳарига оид мураккаб операцияларга бағишланган илмий-амалий семинар офтальмологларнинг касбий салоҳиятини янада юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Жамбил вилоятида ҳалокатга учраган ҳар бир бемор соғлиғи алоҳида назоратга олинди

23.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Шу йилнинг 20 апрель куни тонгги соат 05:09 да Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Кордай туманидаги “Чимкент- Олма-ота” трассасининг 181 километрида автобус иштирокида йўл – транспорт ҳодисаси рўй берган эди. 49 нафар йўловчиси бўлган автобусда 11 нафар киши йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларнинг 3 нафари ҳамюртларимиз бўлиб, 13 нафари турли даражада жароҳатланган.

Кореялик малакали шифокорлар туғма юрак нуқсони бўлган бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда

18.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ташаббуси билан Корея Республикасининг малакали шифокорлари иштирокида туғма юрак нуқсони бўлган бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ташкил этилди.

“Соғлиқни сақлаш – TIHE 2019” халқаро кўргазмаси якунланди

18.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

"Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2019” Тошкент 24-халқаро кўргазмаси якунланди.

Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

18.04.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Пойтахтимизда “Инсон ва саломатлик” VI республика конгресси бошланди

17.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни вояга етказиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шу боис ҳам юртимиздаги тиббиёт муассасаларида энг мукаммал ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, тиббий хизмат сифатини оширишга жиддий эътибор қаратилаётир. Бу борада босқичма-босқич амалга оширилаётган дастурларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

2019 йилда 110 миллион АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

17.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш соҳасида биринчи Халқаро инвестициявий форуми бўлиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги соғлом озишни жисмоний фаолликдан бошлашга чорламоқда

15.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғлом турмуш тарзига риоя этиш борасидаги оммавий тадбирларни ўтказиш анъанага айланди. Жорий йил 13 апрель, шанба “Соғлом озиш куни” оммавий тадбирлари доирасида 5 километр масофага фаол юриш ва велосайр ташкил этилгани ҳам юқоридаги саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир.

Болалар Германияда даволанади

15.04.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида туғма, куйишдан кейинги ва бошқа нуқсонлари бўлган болалар германиялик мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.