Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Тиббиёт ва илм-фан соҳаларида долзарб масалалар таҳлил қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди

27.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасини ва илм-фан йўналишларини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Хитойда бўлиб турган ёки ушбу давлатга ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

27.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2020 йил 25 январь куни коронавирус тарқалиши сабабли, Хитой ҳукумати мамлакатнинг 1,2 миллиард киши истиқомат қиладиган 25 та провинцияси, марказга бўйсунадиган шаҳарлари ва махсус маъмурий ҳудудларида соғлиқни сақлаш бўйича энг юқори даражадаги фавқулодда вазиятни жорий этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

25.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ҳозирча аҳолининг коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан хавотирланишига асос йўқ. Бу борада барча чоралар кўрилган

24.01.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугунги кунда долзарб бўлиб турган коронавирус ҳамда грипп касалликларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Коронавирус бўйича эпидемик вазият қай даражада хавфли?

23.01.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Аввал хабар қилганимиздек, Хитой Халқ Республикасида Коронавируснинг янги типи эпидемияси юзага келган. 2020 йилнинг 23 январь тонгги ҳолатидаги маълумотларга кўра, Хитойда 571 ҳолатда Коронавирус касаллиги аниқланган, улардан 17 нафар инсон вафот этган. Шунингдек, касаллик Таиланд, Япония ва Жанубий Корея каби давлатларда аниқланган. Ухан шаҳрида ўтказилган эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, айрим касалланган беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги маълум бўлган.

ЭЪЛОН

23.01.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Хитойнинг сирли вируси: коронавирус. Хавотирланишга асос борми? Ундан қандай ҳимояланиш мумкин? Грипп касаллигининг олдини олиш чоралари?

Ўзбекистон Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга Биохавфсизлик бўйича Картахена баённомаси иштирокчисига айланди

23.01.2020Хавфсизлик соҳасиМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йил 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси учун Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияга Биохавфсизлик бўйича Картахена баённомаси кучга кирди. Баённома 2000 йил 29 январда Монреал шаҳрида қабул қилинган.

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади

22.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни соат 11:00 да Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади.

«Ёнсе» Университети ва Корея халқаро соғлиқни сақлаш фондининг вакиллари билан учрашув

22.01.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида «Ёнсе» университети (Жанубий Корея) ва Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Юртимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилмоқда

22.01.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълумки, ўтган йилнинг 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) га мамлакатнинг Ухан шаҳрида номаълум пневмония эпидемияси юзага келгани ҳақида хабар қилган эди. Касалланишнинг биринчи ҳолатини денгиз маҳсулотлари сотиладиган бозор билан боғлашмоқда. Жорий йилнинг 7 январь куни хитойлик мутахассислар касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV эканини аниқлашди.

ТАЪЗИЯ

20.01.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш соҳаси, илм-фани оғир жудоликка учради. Тошкент фармацевтика институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Алимджанов Иброҳим Инамович 61 ёшида вафот этди.

Юқумли касалликларнинг юртимизга кириб келиши ва тарқалиши қатъий назоратга олинган

15.01.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросининг маълумотига кўра, Хитой Халқ Республикасида короновируснинг янги типи эпидемияси юзага келган. Хитойнинг Ухан шаҳар Соғлиқни сақлаш қўмитаси 2019 йилнинг декабрь ойининг охирида Хубэй провинциясида номаълум этиологияли пневмония касаллиги тарқалганлигини маълум қилди.

Президент Тошкент шаҳридаги янги Халқ қабулхонасини кўздан кечирди

11.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасида бўлди. 

Тошкент давлат стоматология институти халқаро ISO сертификатига эга бўлди

10.01.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Пойтахтимизда ташкил этилган “Олий тиббий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи “ХАБ”га айлантиришга доир ислоҳотлар” мавзусида ўтказилган халқаро ўқув-услубий конференция очилишида Тошкент давлат стоматология институтига халқаро ISO сертификати топширилди.

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

31.12.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

 

Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

31.12.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Кўз микрожарроҳлиги бўйича Марказий Осиёда ягона Ўқув симуляцион маркази расман очилди

26.12.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

25 декабрь куни Кўз микрожарроҳлиги бўйича Марказий Осиёда ягона Ўқув симуляцион марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур симуляцион ўқув маркази Инновацион ривожланиш вазирлиги, DMC Инновацион клиникаси, Тошкент Тиббиёт Академияси ҳамкорлигида халқаро стандартлар бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, у Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган стартап лойиҳалар танлови натижаларига кўра молиялаштирилди.

Тез ёрдам машиналари митингда иштирок этган минглаб фуқаролар саломатлигини таъминлаш мақсадида ажратилган

24.12.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон катта сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлигига сайловлар ўтказилди. Ушбу сайловлар арафасида мамлакатимиз ҳудудларида кўплаб сайловолди тарғибот тадбирлари, митинглар ташкиллаштирилди.

ЭЪЛОН

13.12.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

13 декабрь куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Касалликларни ташхислаш ва даволашда замонавий ҳамда инновацион усулларни қўллаш» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.