Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Бизнес жараёнлар қайта кўриб чиқилади

06.11.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитаси солиқ органлари тизимидаги бизнес жараёнларни қайта кўриб чиқишни бошлади.

«Бу мусобақа эмас, байрам бўлди, бир мақсад йўлида бирлашган юраклар байрами» — Самарқанд Халқаро хайрия ярим марафони ўтказилди

04.11.2019ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

3 ноябрь куни Самарқанд шаҳри мезбонлигида Ўзбекистонда илк марта ўтказилаётган Халқаро хайрия ярим марафони старт олди. Очилиш тадбирида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов чиқиш қилиб, мусобақа аҳамияти ҳақида гапириб, иштирокчиларга муваффақият тилашди.  

Самарқандда «Samarkand Half Marathon» хайрия марафони бошланди

02.11.2019Соғлиқни сақлашМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Samarkand Half Marathon – халқаро хайрия марафонининг илк иштирокчилари Регистон майдони ҳудудидан югуришни бошлади.

Шошилинч ва “Тез ёрдам” хизмати бўйича жорий йил 10 ойда 9 миллиондан кўпроқ мурожаатлар қондирилди

30.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мамлакатимизда аҳолига замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича шаклланган ўзига хос тузилмалардан бири шошилинч ва “Тез ёрдам” тизимидир. Кейинги 3 йил мобайнида тиббиётнинг турли йўналишлари каби бу соҳани ривожлантириш бўйича ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, Президентимизнинг бу йўналишда қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, мазкур тизимнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: “Навоий Азот” АЖга қарашли ПВХ заводида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

29.10.2019Соғлиқни сақлаш

Жорий йилнинг 28 октябрь куни тахминан соат 16:00 да Навоий вилояти “Навоий азот” АЖга қарашли ПВХ заводида номаълум куйдирувчи газдан ингаляцион заҳарланиш юз берган.

Онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади

29.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

“Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (892-сон, 24.10.2019 й.).

Нотўғри овқатланиш болалар саломатлигига жиддий зарар етказмоқда

24.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Тошкeнтда Озиқланиш бўйича Ўзбекистонда ўтказилган Миллий тадқиқот натижалари ҳамда БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИCEФнинг "Жаҳон болаларининг аҳволи – 2019: болалар, озуқа ва озиқлантириш" номли ҳисоботлари тақдимотлари ўтказилди.

Ҳиндистоннинг Гужарат штати расмий делегацияси Инновацион ривожланиш вазири билан учрашди

23.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

22 октябрь куни Гужарат штати расмий делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ҳиндистон давлат идоралари мутасаддилари ва компаниялар вакиллари билан учрашув ўтказди.

Тошкентда ёш стоматологларнинг халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди

23.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2019 йил 21-22 октябрь кунлари Тошкент давлат стоматология институтида “Стоматология Юга-2019” халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди.

Хитой – Марказий Осиё: ҳамкорликнинг янги имкониятлари

23.10.2019СиёсатМанба: ЎзА

Хитой Халқ Республикасининг Наньнин шаҳрида "Хитой – Марказий Осиё" VII ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Форумнинг асосий мақсади Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида турли жабҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўзбекистонда одам папиллома вирусига қарши эмлашга старт берилди

22.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигида мамлакатимизда одам папиллома вирусига қарши эмлашга старт берилиши муносабати билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда тегишли давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, онколог, эпидемиолог, гинекологлар ва журналистлар иштирок этди.

Юртимиз аҳолиси учун аллергопаспорт яратиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинади

18.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Пойтахтимизда болалар аллергологларининг I Халқаро илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 40 фоизи аллергик касалликларга чалинган. Ачинарлиси, ушбу кўрсаткичнинг муайян қисмини болалар ва ўсмирлар ташкил этади.

Ҳудудларда аҳоли орасида қандли диабетни аниқлаш бўйича скрининг ўтказилмоқда

18.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Пойтахтимизда “XXI аср қандли диабети. Глобал муаммолар. Маҳаллий ечим” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон эндокринологларининг миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда юртимиз эндокринологлари билан биргаликда Россия, АҚШ, Грузия ва Украинанинг шу соҳадаги етук мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.

Президент ҳарбийларнинг фарзандлари учун қурилган боғчага ташриф буюрди

17.10.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мактабгача таълим тизимини юксалтириш, болаларни мактабга сифатли тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойларда болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида замонавий боғчалар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Хориждан олиб кирилган зарарланган кўчатлар йўқ қилинди

17.10.2019ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Латвия давлатидан республикамизга “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали олиб кирилаётган 28 дона 5 845 604,8 сўм қийматидаги манзарали кўчатлардан олинган намуналар “Ўздавкарантин” инспекциясининг марказий лабораториясида текширилганида ушбу ўсимлик маҳсулотлари зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланганлиги аниқланди. 

Ижтимоий тармоқларда ОПВга қарши вакцина тўғрисида билдирилаётган важлар асоссиз

17.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бачадон бўйни саратони аёллар саломатлигига таҳдид қилувчи жиддий касалликлардан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, дунёда биргина 2018 йилда бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 000 янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311 000 нафардан ортиқ аёллар вафот этади. Аммо, касалликнинг ушбу турини олдини олиш борасида синалган ва самарали усуллар мавжуд. Улардан бири — одам папиллома вируси (ОПВ)га қарши эмлаш.

Тошкент давлат стоматология институти Қозоғистонда қўшма факультет очади

16.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мамлакатимиздаги етакчи тиббий-илмий муассасалардан бири – Тошкент давлат стоматология институти куни кеча Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси билан қўшма факультет ташкил этиш бўйича шартнома имзолади. Мазкур факультет 2020–2021 ўқув йилидан Жанубий Қозоғистон тиббиёт академиясида ўз фаолиятини бошлайди ва таълим жараёни кредит – модуль тизими асосида амалга оширилади. 

Жорий йилда она ва бола саломатлиги муҳофазасига оид бир нечта меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди

16.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Пойтахтимизда мамлакатимиз педиатрларининг VIII съезди ўз ишини бошлади. Унда Россия, АҚШ, Германия, Италия, Литва, Туркия, Болгария, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа хорижий мамлакатлардан 60 дан ортиқ таниқли олимлар, етакчи мутахассис ва шифокорлар иштирок этмоқда.

Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

14.10.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистонда кўрсатилаётган перинатал ёрдам халқаро стандартларга жавоб беради

10.10.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги