Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

13-14 сентябрь кунлари Наманганда халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми бўлиб ўтади

2019-09-13 | Соғлиқни сақлаш

Жорий йил 13-14 сентябрь кунлари Наманган вилоятида “ХХI асрда тиббиёт ва фармацевтикани ривожлантиришда инвестиция ва инновациянинг роли” мавзусида халқаро тиббиёт ва фармацевтика форуми ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур форумда вилоят тиббиёти ва фармацевтика саноатининг салоҳияти намоёт этувчи кўргазма ташкил қилинади.

Форумда Россия, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Ҳиндистон, Австрия, Венгрия, Польша, Уммон, Миср, Исроил, Сингапур, Словакия, Малайзия, Озарбайжон, Болгария, Эрон, Саудия Арабистони, Украина каби дунёнинг 30дан зиёд давлатидан 150 нафар хорижий компаниялар вакиллари ва олимлар қатнашиши кўзда тутилган.

Тадбирнинг очилиш маросими 13 сентябрь куни Тўрақўрғон туманидаги “Ширинлик” маданият саройида бўлиб ўтади. Унда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров нутқ сўзлаши, шунингдек, қатор хорижий давлатларнинг етакчи олимлари, сармоядорлари ва мутахассислари маърузалар билан чиқиш қилишлари кутилмоқда.

Форум давомида бешта йўналиш – эндокринология, кардиология, жарроҳлик, оналик ва болалик муҳофазаси ҳамда фармацевтика бўйича секция йиғилишлари ташкил этилади.

Тадбир доирасида тиббиёт соҳасида таниқли шифокорлар иштирокида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида, вилоят перинатал марказида ва вилоят кардиология марказида ҳамда “Анамед” ва “Ойдин шифо” хусусий клиникаларида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Яна бир муҳим жиҳати, форум доирасида кўплаб хорижий тадбиркорлар билан фармацевтикага оид меморандумлар имзоланиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, Россиянинг Урал давлат тиббиёт университети ҳамда Наманган давлат университети ҳамкорликда ташкил этилган қўшма тиббиёт факультетининг очилиш маросими ҳам ўтказилади.

Соҳа мутахассислари ва барча қизиқувчиларни халқаро форумга таклиф этамиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться