Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Қашқадарёда Ҳиндистоннинг номдор клиникалари филиаллари очилиши мумкин

09.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Сир эмас, аҳолимиз айрим касалликларни даволаш учун ва мураккаб операцияларга эҳтиёж сабаб чет эл клиникаларига, айниқса, ҳинд тиббиётига мурожаат қилишга мажбур бўлишади.

Беморларни реабилитация қилишда Россия инновацион рақамли технологияси қўлланилади

07.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

10 сентябрда пойтахтимизда “Реабилитология: эришилган ютуқлар, муаммолар, истиқболлар – 2019 ”мавзуида I Миллий республика конференцияси бўлиб ўтади.

Дерматовенерология ва эстетик тиббиётнинг долзарб муаммолари

07.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА

Пойтахтимизда дерматовенерология ва эстетик тиббиётнинг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда. Унда АҚШ, Франция, Буюк Британия, Италия, Польша, Руминия, Туркия, Ҳиндистон, Россия, Украина, Беларусь, Грузия, Қозоғистондан келган элликка яқин олимлар иштирок этмоқда.

Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида

07.09.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистонда илк бор кўз микрожарроҳлиги бўйича инновацион ўқув-симуляцион марказ очилади

05.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Бугунги кунда давлатимиз томонидан тиббиёт соҳасига кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

Мажбурий тиббий суғурта 2021 йилдан босқичма-босқич жорий этилади

05.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Дунёнинг қатор мамлакатларида соғлиқни сақлаш тизимида тиббий суғурта хизматининг жорий этилиши аҳолининг тиббий-ижтимоий муҳофазасини таъминлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётир.

Жорий йилнинг ўтган даврида биргина давлат тиббиёт муассасаларида йигирма тўрт минг нафардан зиёд хорижлик фуқаролар ва сайёҳларга тиббий хизмат кўрсатилган

04.09.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида тиббиёт туризмини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Зеро, бу борада юртимизда имкониятлар жуда катта. Улуғ мутафаккир Ибн Синодан мерос қолган тиббий-илмий анъаналар, мамлакатимиз тиббий-илмий марказларида замонавий тиббиёт йўналишида эришилаётган муҳим натижалар бугун халқаро миқёсда муносиб эътироф этилаётгани бунга мисолдир. Тиббиётимизнинг ана шундай ўзига хос салоҳиятини дунёга намойиш этишда жорий йилнинг апрель ойида пойтахтимизда бўлиб ўтган соғлиқни сақлаш соҳасида биринчи халқаро инвестициявий форум муҳим аҳамият касб этди. 

Боғчада заҳарланган бола даво муолажаларидан сўнг уйига жавоб берилган. Айни пайтда у соғлом

28.08.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда боғчада бўëқ суюлтиргич ичиб қўйган 5 яшар бола оғир аҳволда реанимацияда эканлиги ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Пойтахтимизда ташкил этилган оммавий саломатлик тадбирларида 10 мингга яқин аҳоли иштирок этди

26.08.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботига алоҳида эътибор қаратилаётир. Президентимизнинг ўтган йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу саъй-ҳаракатларни янги босқичга олиб чиқиш имконини бермоқда.

Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур

26.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахбороти

23.08.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йил 21 август куни Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида шифокорларга беморнинг қариндоши томонидан суиқасд уюштирилиши, шифокорлар хонасига бензин сепиб, хонага ўт қўйиб юборишга уринганлик ҳолатини минг афсус билан қайд этади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахбороти

22.08.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йил 21 август куни Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида шифокорларга беморнинг қариндоши томонидан суиқасд уюштирилиши, шифокорлар хонасига бензин сепиб, хонага ўт қўйиб юборишга уринганлик ҳолатини минг афсус билан қайд этади.

Саломатлигимиз соғлом турмуш тарзига қанчалик риоя этишимизга боғлиқ

20.08.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига, 20 фоизи яшаётган экологик муҳитига, 15 фоизи ирсий омилларга, бор йўғи 10 фоизи тиббиётга боғлиқ экан. Демак, соғлом турмуш тарзига мунтазам равишда амал қилиш турли хасталиклардан ҳоли, чиройли ва бахтли яшаш омилидир. Энг муҳими, миллат генофондига ижобий таъсир кўрсатади.

Ёлғон маълумотлар орқали шифокорларни ёмонотлиқ қилиб, уларга тазйиқ ўтказганлар жавобгарликка тортилиши керак

15.08.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 14 ёшли боланинг касалхонага тирик бориб, ўлик қайтгани иддао қилинаётган видеолавҳани Соғлиқни сақлаш вазирлиги атрофлича ўрганиб, қуйидагиларни аниқлади.

ЭЪЛОН

13.08.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан тиббиёт муассасалари ҳудудларидаги махсус жойларда кутишларини, санитария қоидаларига риоя этишларини сўрайди

09.08.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалидаги ҳолат акс этган фотоматериал Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан атрофлича ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Жиддий чоралар кўрилмаса, 2030 йилга бориб дунёда қандли диабетга чалинганлар 550 миллион нафардан ошиши мумкин

09.08.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёда 400 миллион нафардан зиёд қандли диабет хасталигига чалинган бемор бор. Таҳлилларга кўра, ушбу кўрсаткич 2030 йилга бориб 550 миллиондан ошиши мумкин. Ўзбекистонда ушбу касаллик билан 220 минг нафар киши рўйхатга олинган. Рақамлардан кўриниб турибдики, эндокринология соҳасини ривжлантириш дунё миқёсида долзарб аҳамият касб этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ТИББИЁТ КОЛЛЕЖЛАРИГА ҚАБУЛ ТАРТИБИ ЎЗГАРАДИ

07.08.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 25 январдаги “У мумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари ўрта махсус тиббий таълим тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга замин яратмоқда. Айни пайтда мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш юзасидан кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Кунига ўн минг қадам юрсангиз, хасталик сиздан шунча қадам ортда қолади

06.08.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Сўнгги йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда асосий эътибор касалликлар билан курашишга эмас, аҳолининг тиббий ва санитар-гигиеник маданияти даражасини ошириш ҳамда тизимли профилактикага қаратилмоқда. Бунда жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш ҳамда зарарли одатларни тарк этиш муҳим ўрин тутади.