Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби маълумоти (2020 йил 10 февраль ҳолатига)

10.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 10 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикасида жами 40235 нафар, дунё бўйича 40553 нафар фуқаролар янги коронавирус инфекцияси билан касалланган бўлиб, кунлик ўсиш 8,0 фоизни (2987 нафар) ташкил этмоқда. 909 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёнинг 25та давлатида 318 нафар фуқароларда қайд этилди.

ЖССТнинг Европа минтақавий бюросининг янги директори Ханс Клюге хорижга биринчи расмий ташрифини Ўзбекистондан бошламоқда

10.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жорий йил 1 февралдан ўз вазифасига киришган ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге биринчи хорижга расмий ташрифини Ўзбекистондан бошламоқда. Бу эса юртимизда тиббиёт йўналишида эришилаётган ютуқларнинг яна бир эътирофи бўлди. Ханс Клюгенинг бугун юртимизга келиши кутилмоқда.

Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги билан учрашув

10.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси

2020 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги ўртасида учрашув ташкил қилинди.

Касалликларнинг минтақавий клиник ҳолатини таҳлил қилиш дастури яратилди

07.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби маълумоти (2020 йил 6 февраль ҳолатига)

07.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 6 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра Хитой Халқ Республикасида жами  28060 нафардан ортиқ фуқаролар касалланиб, кунлик ўсиш 15,2 фоизни (3667 нафар) ташкил этмоқда. 564 (2 фоиз) нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби маълумоти (2020 йил 5 февраль ҳолатига)

06.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 5 феврал куни олинган расмий маълумотларга кўра Хитой Халқ Республикасида жами 24363 нафардан ортиқ фуқаролар касалланиб, кунлик ўсиш 19 фоизни (3892 нафар) ташкил этмоқда. 491 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган.

Бугундан Пекин ва Ухандаги фуқароларимиз чартер рейслар орқали Ўзбекистонга олиб келиниши бошланади

04.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 январдаги фармойишига асосан коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси тузилган эди. 

Республика махсус комиссиясининг мажлиси тўғрисида ахборот

04.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 январдаги фармойишига асосан коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси тузилган эди.

Короновирус инфекциясини олдини олиш борасида олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида кунлик маълумот

04.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

2020 йил 3 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикасида жами 17238 нафардан ортиқ фуқаролар касалланиб, 2296 нафар фуқаро оғир ҳолатда даволанмоқда, 361 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган.

ХТВ тизимида ЎРИ, грипп ва коронавирус касалликларини олдини олиш учун тушунтириш ишлари олиб борилади

04.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Янги коронавирус касаллигининг тарқалиши муносабати билан Халқ таълими вазирлиги тизимида ЎРИ, грипп ва коронавирус касалликларини олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилади.

Юртимизга коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чоралари янада кучайтирилади

03.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Айни пайтда дунёда коронавирус инфекциясини худудларга тарқалиши, ундан касалланиш ва вафот этаётганлар кўрсаткичи жиҳатидан жиддий босқичга кўтарилмоқда. Хабарингиз бор, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан Хитойда янги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги халқаро даражадаги фавқулодда вазият деб эълон қилинди.

Диабетга қарши восита яратилди

03.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Қандли диабет - инсулин гормонининг тўлиқ ёки қисман етишмовчилиги натижасида гипергликемия - қондаги глюкоза миқдорининг давомли ортиб бориши билан кечувчи, организмдаги моддалар алмашинув жараёнлари (углевод, ёғ, оқсил, минерал ва сув-туз алмашинуви)нинг бузилиши ва қайтмас органик патологиялар келтириб чиқарувчи сурункали касаллик сифатида тавсифланади.

Мамлакатимизда коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мутлақо зид

03.02.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигида мамлакатимиз ҳудудига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш мақсадида туну кун фаолият кўрсатувчи махсус штаб фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, мазкур Агентликда ташкил этилган “Ишонч телефонлари” орқали Хитойдан келаётган фуқаролар, таҳсил олаётган талабалар, уларнинг ота-оналари, тадбиркор ва бошқа соҳа ходимларига тегишли тушунтириш ва керакли тавсиялар ҳам бериб борилмоқда.

Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

31.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020 йилнинг 29 январь куни Ўзбекистон Элчиси Бахтиёр Саидовнинг Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида учрашуви бўлиб ўтди.

Хитойга ташриф буюрмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

30.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари берган маълумотга биноан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати кўраётган қатъий чораларга қарамасдан коронавируснинг янги шакли (2019-nCoV) тарқалиши билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. Вирусни юқтирганлар сони 6 мингдан кўпроқни ташкил қилиб, касалликдан вафот этганлар сони эса 130 нафардан ошди. Бундан ташқари касалга чалинганлар қатор бошқа давлатларда ҳам аниқланди.

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида

29.01.2020Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Соғлиқни сақлаш вазири фуқароларимизга Хитойга, зарурат бўлмаганда, хорижга вақтинчалик чиқмасликни тавсия қилмоқда

28.01.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 80 нафардан, касалланганлар сони эса 2400 нафардан ошган. Хубэй провинцияси ва унинг маъмурий маркази Ухань шаҳрида зарарланишнинг энг кўп ҳолати қайд этилган.

Хитойда вақтинча ёки доимий бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига эслатма

28.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Тошкентда электрон тиббиёт тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама этилди

27.01.2020ТехнологияларМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими IHMG таъсисчиси Дўғру Саваш билан учрашди. Ўзаро мулоқот давомида Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш муассасаларида электрон тиббиёт тизимини жорий этиш масаласи муҳокама этилди.