Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Технологиялар

Ижтимоий тармоқларда вазирликнинг Twitter, Instagram да саҳифалари ва Youtube-каналлари очилди

26.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугунги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Виртуал музейлар - миллий маданий ютуқларнинг ёрқин рамзи

26.02.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Туркия Республикасининг “Топкапи” саройида “Янги Ўзбекистоннинг маданий бурчаги”ни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилиш, МДҲга аъзо давлатларнинг 2021-2022 йилларда гуманитар соҳада ҳамкорлик бўйича Тадбирлар режаси лойиҳаларини ҳамда МДҲга аъзо давлатлар маданий мерос бўйича виртуал музейи Низоми лойиҳаси муҳокамасига бағишланган эксперт йиғилишида иштирок этиш мақсадида Маданият вазирлигининг делегацияси 25-28 февраль кунлари Минск шаҳри (Беларусь Республикаси) ва 28 февраль-2 март кунлари Истанбул шаҳри (Туркия Республикаси) да бўлади.

IT Парк Стартапчилар учун «Очиқ эшиклар куни» ташкил этди

25.02.2020Технологиялар

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Парк) Ўзбекистон венчур инвестициялаш уюшмаси билан ҳамкорликда стартапчилар учун «Очиқ эшиклар куни» ташкил этади.

Назоратда иштирок этинг

25.02.2020ТехнологияларМанба: Давлат хизматлари агентлиги

Эндиликда, фуқаролар давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланганда қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисида электрон тизим орқали хабар бериши мумкин.

Кам қаватли ғиштли бинонинг тебранишлар даражасини аниқлаш дастури

24.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Ҳар бир бино ва иншоот ўзининг хусусий тебраниш частоталарига ва тебраниш шаклларига эга. Зилзилабардошликни баҳолашда ҳар бир шакл учун ўзига хос ва мос динамик коеффициент ҳамда уларга таъсир этувчи сейсмик куч аниқланади. Сейсмик кучларни аниқлашда жуда муҳим ҳисобланган бино ва иншоотнинг хусусий тебраниш частоталари, унинг тебраниш шакллари ҳамда тебраниш декрементлари сингари қатор зарурий миқдорларини имкон даражасида инобатга олади.

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

24.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Джа билан учрашув бўлиб ўтди.

Онлайн олимпиадаларини ташкил этиш ва иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантириш ахборот тизими ишга туширилди

24.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида рақамли билимлар ва замонавий технологияларини эгаллаш бўйича берган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлар ўқувчилари учун “Онлайн олимпиадалар ташкил этиш ва иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантириш” ахборот тизими– olympiad.uzedu.uz ишга туширилди.

Тошкентда Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг филиали очилади

21.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкентдаги филиалини очиш юзасидан меморандум имзолади.

«Компьютер графикаси» фанидан дастури

21.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Компьютер графикаси айниқса, бадиий безакларда кенг ишлатила бошланди. Энг содда график редакторлар ёрдамида икки ўлчамли объектларнинг расмларини яратиш мумкин бўлди. Мураккаброқ редакторларда эса кўплаб махсус эффектлари ишлатилади. Ҳатто бадиий безакдан анча йироқ бўлган кишилар ҳам содда расмларни жуда тез яратишлари мумкин.

Таълим тизимига инновацияларни жорий этиш: натижалар ва истиқболлар

21.02.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Жорий йилнинг 19 февраль куни Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида “Таълим тизимига инновацияларни жорий этиш: натижалар ва истиқболдаги режалар” мавзусидаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ушбу семинар таълим тизимига инновацияларни жорий этиш натижалари ва истиқболдаги режалар мавзусига бағишланади.

Вазифалар долзарб ва жуда муҳимдир

21.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

20 февраль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Давлат дастури лойиҳасининг ижтимоий йўналишлари муҳокама қилинган эди. Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров иштирок этди.

Сув хўжалиги вазирлигида матбуот анжумани ўтказилди

19.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Жорий йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Президентимизнинг Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг вазирлик тизимида ижросига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Интернет-тезлиги бўйича жахон рейтингида ўз позицияларини яхшилаб 4 поғонага кўтарилди

19.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“Ookla” компанияси Speedtest.net сервиси январ ойи 2020 йил натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа Интернет тезлиги жахон рейтинги бўйича Ўзбекистон Интернет аниқланган тезлиги натижаларига кўра яна тўрт позицияга кўтарилди.

“Ўзкомназорат" ДИ ҳудудий инспекцияси “Ўзбектелеком" АК Наманган филиалида семинар ўтказди

19.02.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

“Ўзкомназорат" давлат инспексцясининг Наманган вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан “Ўзбектелеком" АКнинг вилоятдаги филиали масъул ходимлари иштирокида 2020 йилнинг 18 февраль куни “Қурилиши тугалланган телекоммуникация обектларини давлат комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилиш тартиби" мавзусида профилактик-семинар ўтказилди.

СБҚ - Светофорни бошқарувчи қурилма учун дастур

19.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Ҳайдовчилар ва пиёдалар хавфсизилигини таъминлашда светофорлар муҳим аҳамият касб этади. Йўл ҳаракатини тартибга солувчи чироқлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

19.02.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

18 февраль куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди.

ЭЪЛОН

18.02.2020ЖамиятМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Эртага, 19 февраль куни соат 10:00 да «Poytaхt» бизнес-марказининг «Diplomat hall» анжуманлар залида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади.

Интернет хизматларига уланиш учун аризаларни энди онлайн топшириш мумкин

18.02.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тизимдаги корхоналар иш самарадорлиги, аҳолига қулай ва сифатли хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради, одамлар турмушини кескин яхшилаши мумкин.

Халқ таълими тизимида янги давлат хизмати жорий этилмоқда

18.02.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш, фуқароларга қулайлик яратиш, умумий ўрта таълим тўғрисида ҳужжатларнинг дубликатини беришда шаффофликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларини олдини олиш, ортиқча бюрократик жараёнларни тубдан қисқартириш мақсадида яна бир муҳим қадамни ташламоқда.

Талабаларга бизнес режаларини амалга оширишга кўмаклашувчи «YE Generator» бизнес-инкубатори иш бошлади

17.02.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

15 февраль куни Тошкент давлат Иқтисодиёт университети қошида «Young Entrepreneurs Generator» («YE Generator») бизнес-инкубатори очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.