Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Технологиялар
Хоразмда “шамол генератори” ишлаб чиқарилади 23.01.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиЎзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институти Инновация маркази ходимлари томонидан фуқаро Эркин Атажанов тақдим этган “Шамол ҳаракатини механик ҳаракатга айлантирадиган клапанли қурилма (шамол генератори)” лойиҳасининг тажрибавий намунаси лаборатория синовидан ўтказилди. Синов жараёнида инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев, Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институти инновация ва илмий ишлар бўйича проректори Жамшид Каниев ҳамда ушбу институт Инновация маркази ходимлари иштирок этдилар. |
Меҳрибонлик уйларига компьютер жамланмалари совға қилинди 23.01.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиЎзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус илгарининг Учинчиси - Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. |
“Ал-Хоразмий авлодлари ” номли танлов бўлиб ўтди 22.01.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигиДавлатимиз раҳбарининг ёшлар таълим тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 5 та муҳим ташаббусини ҳаётга жорий этиш ишлари республиканинг барча ҳудудларида устувор вазифа сифатида амалга ошириб келинмоқда. |
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади 22.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни соат 11:00 да Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этади. |
«Ёнсе» Университети ва Корея халқаро соғлиқни сақлаш фондининг вакиллари билан учрашув 22.01.2020Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиИнвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида «Ёнсе» университети (Жанубий Корея) ва Корея халқаро соғлиқни сақлаш жамғармаси (KOFIH) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. |
22.01.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2020 йил 21 январь куни Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ва Агентлик ҳузуридаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. |
“Ўзкомназорат”да видеоселектор йиғилиши ўтказилди 21.01.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси2020 йил 20 январь куни “Ўзкомназорат” давлат инспекциясида бўлим ҳамда ҳудудий инспекциялар бошлиқлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
|
“Ўзкомназорат” давлат инспекциясида GSCI (Буюк Британия) агентлиги вакиллари билан учрашув ўтказилди 21.01.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси2020 йилнинг 20 январь куни “Ўзкомназорат” давлат инспекциясида Буюк Британия Бош вазири ҳузуридаги GSCI давлат агентлиги вакиллари билан учрашув ўтказилди. |
20.01.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги Жорий йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва вазир ўринбосари Олимжон Тўйчиев инновацион ривожлантириш орқали бизнес жараёнларини автоматлаштириш соҳасида фаолият юритувчи “NAPA TEAM” компаниясининг технопарк ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичида амалга оширилган ишлар билан танишиш, шунингдек, манфаатли масалаларни муҳокама қилиш мақсадида компаниянинг янги қурилган биносига ташриф буюрди. |
Ўзбекистон илм-фанининг жаҳон илмий ҳамжамиятига интеграцияси 16.01.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиЖорий йилнинг 16 январь куни Амити Университетида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Springer Nature компанияси вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда илм-фанни жаҳон илмий ҳамжамиятига интеграциялашувини таъминлашда кўмаклашувчи Springer Nature компаниясининг ахборот ресурслари” мавзусида семинар бўлиб ўтди. |
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида «Ёшлар технопарки» ташкил этилади 15.01.2020ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиИнновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинади. |
Индивидуал биогаз қурилмаси яратилди 14.01.2020ФанМанба: Ягона интерактив давлат хизматлари порталиИхтиро биоенергетика, органик чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича қурилмалар, органик ўғитлар ва биогаз олишда фойдаланилади. |
Раҳбарлар учун бир ҳафталик махсус ўқув курслари бошланди 14.01.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги13 январь куни “Ўзбектелеком" АК филиаллари раҳбарлари учун замонавий самарали менежмент “Time management - самарадорлик ва натижадорлик кафолати. Ёшлар ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш - муваффақият гарови" мавзусида бир ҳафталик махсус курсларга старт берилди. |
"StarTTech" IT-конференцияси бўлиб ўтди 13.01.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги2020 йил 10 январь куни Тошкент шаҳрида “StarTTech” конференцияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда IT- Парк томонидан ўтказилган ушбу тадбирда дастурий маҳсулотлар бозорининг замонавий тенденциялари муҳокама қилинди. |
11.01.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борган йиғилишда тегишли вазирлик, идоралар томонидан бешта муҳим ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама этилди. |