Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири билан учрашди
2020-02-19 | Фан
18 февраль куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди.
Томонлар икки давлат ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Венгрия илмий тадқиқот муассасаларида олимлар ва тадқиқотчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий лойҳиларни амалга ошириш, биргаликда технопарклар ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Петер Сийярто ўрта ва олий таълим тизими иқтисодиётнинг реал сектори талабларига кўра мутахассисларни тайёрлаши зарурлиги, ва шу орқали меҳнат бозорини такомиллаштириш мумкинлиги борасида Венгрия тажрибасига асосланган ҳолда фикрлар билдирди. И. Абдураҳмонов стартап экотизимини ривожлантириш, венчур жамғармаларини такомиллаштиришга хисса қўша оладиган кадрларнинг юртимизда камлиги ва бу бўйича қатор ишлар қилиниш зарурлигини таъкидлади.
Учрашув дўстона руҳда ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги