Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

IT Парк Стартапчилар учун «Очиқ эшиклар куни» ташкил этди

2020-02-25 | Технологиялар

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Парк) Ўзбекистон венчур инвестициялаш уюшмаси билан ҳамкорликда стартапчилар учун «Очиқ эшиклар куни» ташкил этади.

IT Парк маълумотларига кўра, кўпгина стартапчилар ўз ғояларини тўғри тақдим этолмайди ёки мутахассисларга ёрдам ёки маслаҳат сўраб мурожаат қилишдан қўрқади. Бунинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Кимдир устидан кулишлари, писанд қилмасликлари ёки ўзини тингламасликларидан қўрқади. Бу ҳаммага хос бўлган одатий инсоний хусусият, аммо у йирик новаторлик лойиҳаларини амалга ошириш йўлида катта ғов бўлиши мумкин. Бу муаммони ҳал этиш учун ҳар хафтанинг сешанба куни соат 16:00 да IT Парк офисида «очиқ эшиклар куни» ўтказилади. Истаган киши кўрсатилган вақтда бу ерга ўз стартапини тақдим қилиш учун келиши ва ўз ғоясини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қимматли маслаҳатлар олиши мумкин.

Ҳозирги вақтда барча тақдимотлар жойнинг ўзида навбатга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Маҳаллий стартап-екотизимнинг узвий таркибий қисмига айланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Парк) мамлакатдаги стартап-ҳаракатни янада ривожлантириш учун мақбул шароитларни яратмоқда. Унинг резидентларига қатор имтиёз ва преференциялар берилди. Улар учун махсус замонавий инфратузилма яратилди. Бутун парк тўрт бинодан иборат бўлади. Уларда коворкинг-марказ, IT-академия, лаборатория ва меҳмонхона жойлашади. Шунингдек, мамлакатнинг барча ҳудудларида IT Парк филиаллари ташкил қилинади.

Поделиться