Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Назоратда иштирок этинг

2020-02-25 | Технологиялар

Эндиликда, фуқаролар давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланганда қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисида электрон тизим орқали хабар бериши мумкин.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУК ва “Uzinfocom” МЧЖ билан ҳамкорликда my.gov.uz портали орқали юборилган аризаларни кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилган тақдирда хабар бериш имконияти яратилди.

my.gov.uz портали орқали онлайн равишда берилган аризаларнинг кўриб чиқиш муддати бузилганда, ариза асоссиз равишда рад этилганда ёки бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганда, фуқаролар мустақил равишда Давлат хизматлари агентлигига хабар юборишлари мумкин.

Агентлик ҳар бир қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиб, тегишли таъсир чораларини қўллашни ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишни таъминлайди.

Эслатма: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддасига асосан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Манба: Давлат хизматлари агентлиги

Поделиться