Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ижтимоий тармоқларда вазирликнинг Twitter, Instagram да саҳифалари ва Youtube-каналлари очилди
2020-02-26 | Жамият
Бугунги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Жамоатчиликни, мазкур жараёнлардан, ўзгаришлар ҳақида доимий равишда хабардор қилиш, ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятлилигини тушунтириб бориш давр талабидир. Бу борада ижтимоий медиа жамиятни кенг хабардор қилишда энг фойдали қуроллардан бири ҳисобланади.
Ижтимоий медиа афзалликлари ўз хусусиятлари — оммавийлиги, оммабоплиги шу билан бирга, ҳар бир шахсга мослаштирилганлиги туфайли жамият билан самарали мулоқот ўрнатишга, улар учун қулай бўлган шаклда долзарб янги ахборот беришга замин яратади.
Ҳозирги кунда ижтимоий медиа замонавий медиамуҳитни бутунлай ўзгартириб, аудитория билан мулоқотнинг янги шаклларини кундалик ҳаётимизга олиб кирди.
Шунинг оқибатида ижтимоий медиа ҳар бир ахборот истеъмолчиси билан алоқа ўрнатишга ва ундан фидбек (қайта реакция) олишга имкон беради.
Шундан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқларда Вазирликнинг расмий саҳифалари Twitter: twitter.com/uz_mitc (@uz_mitc), Instagram да https://www.instagram.com/mitc.uz/ ва Youtube-канали — Ministry of ICT of Uzbekistan — ишга туширилди.
Агар, Сиз ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантиришга қизиқсангиз, мазкур соҳадаги охирги янгиликларга эга бўлишга хоҳласангиз — унда бизнинг барча расмий каналларимизга уланинг!
АКТ Вазирлиги ижтимоий тармоқларда:
Web: www.mitc.uz
Telegram: https://t.me/mitcuz
Twitter: twitter.com/uz_mitc (@uz_mitc)
Instagram: https://www.instagram.com/mitc.uz/
Facebook: https://www.facebook.com/mininfocom/
Youtube-channel: Ministry of ICT of Uzbekistan
E-mail: press@mitc.uz
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги